Abbos Rahmonov
Аббос Зафар ўғли Раҳмонов (1998-йил 7-июл, Ўзбекистон) — ўзбекистонлик эркин курашчи, 61 килограммгача бо'лган вазн тоифасида иштирок этад. ХХХИ ёзги Олимпия о'йинлари иштирокчиси, кураш бўйича Осиё чемпионати бронза медали совриндори, кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони.
| Аббос Зафар ўғли Раҳмонов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1998-йил 7-июл Ўзбекистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Эркин кураш |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осиё чемпионати | ||
| Бронза | Бишкек 2018 | 61кг гача |
| Бронза | Улан-Батор 2022 | 65кг гача |
Спортдаги фаолияти
2015-йилда Сараевода (Босния ва Герсеговина) бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 54 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медали учун курашда америкалик Дейтон Фиксга ютқазиб қўйди[1].
2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 57 кг вазн тоифасида кубалик курашчи Ёвлис Боннет билан дастлабки раундда куч синашади, аммо мағлубиятга юз тутади[2].
2018-йилда Бишкекда (Қирғизистон) ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида 61 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалда япониялик курашчи Казуя Коянагига имкониятни бой бериб қўйганди. У тасалли раундда ҳиндистонлик курашчи Шарван Шарванни устидан ғалаба қозонди ва шу тариқа турнирнинг бронза медалини қўлга киритди[3]. Ню-Деҳли (Ҳиндистон) шаҳрида ўтказилган кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Раҳмонов 61 килограммгача бўган вазн тоифасида финалда қозоғистонлик полвон Талгат Сирбаздан қўли баланд келди[4].
2019-йилда Нур-Султон (Қозоғистон) шаҳрида ўтказилган кураш бўйича жаҳон чемпионатида 61 килограммгача бўлган вазн тоифасида у чорак финалда россиялик курашчи Магомедрасул Идрисовга имкониятни бой бериб қўйганди. Тасалли бериш раундида Раҳмонов аввалига беларуслик рақиби Андрей Бекреневни мағлуб этди, кейин эса эронлик курашчи Бенам Эҳсанпурга имкониятни бой бериб, бор-йўғи бешинчи ўринни эгаллайди[5].
2022-йилги Осиё чемпионатида Аббос Раҳмонов 65 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Навоийлик полвон бу босқичда 9:0 ҳисобида баҳрайнлик Хожи Али устидан ғалаба қозонади[6].
Манбалар
- ↑ „Хасанбой Рахимов принес Узбекистану еще одно «серебро» ЧМ среди юношей“ (ру). ҳттпс://узнеwс.уз. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „Мен'с Фреэстйле 57 кг“. wеб.арчиве.орг (2016-йил 22-сентябр). 2016-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
- ↑ „2018-03/ресулц_02_бишкек“. 2021-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июл.
- ↑ „Интернатионал Wрестлинг Датабасе“. www.иат.уни-леипзиг.де. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-август.
- ↑ „2019-09/нур-султан_кз_финал-боок“. 2021-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июл.
- ↑ Аббос Рахмонов во второй раз поднялся на пьедестал почёта на ЧА Спрц.уз