Аббос бурни — Орол денгизининг жанубий қирғоғидаги бурун. Ғарбда Толдиқ қўлтиғи, шимолийва шарқда очиқ денгиз билан ўралган эди. Аббос бурни аслида Амударёнинг Кўнадарё тармоғи лойқаларидан вужудга келган. Ер юзаси пасттекислик. Қирғоқлари қумлоқ, қамишзор бўлган. 1961-йилдан Орол денгизи суви сатҳи пасайиб кетиши туфайли, географик жой сифатида табиий хусусияти-ни (мавқеини) йўқотди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил