Аббосариқ — Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Янгиариқ каналининг о'рта асрлардаги номи. Ариқнинг қуйи оқими Анҳор туманига бориб туташган. ХВИИ-ХВИИИ асрларда Жо'йи Нав деб аталган, кейинчалик Янгиариқ деб атала бошлаган (Вяткин, 1902: 9; Мукминова, 1966: 254- 280). В.Л. Вяткин Муҳаммад Қозининг „Силсилат ул-орифин“ асарида шу номдаги ариқ ва чо'л тилга олинганлигини та'кидлайди. В.В. Бартолд Истахрий (Х аср) берган ма'лумотларга асосланиб, бу канал о'рта асрларда Бармиш деб аталганлигини ва у бир кунлик ё'л узоблиги масофасида эканлигини қайд қилади (Бартолд, 1,1963: 133-134).ҳттпс://узтрж.уз/[1] Проф. Ш.С. Камолиддин Бормиш (Наҳр Бормиш) ариг'ининг номи турк-ча „бор+миш“ со'зларидан ясалган бўлиши мумкин, дейди (Ибн Хавкал, 2011:205). Ариқ 1464-йилда тузилган вақф ҳужжатида форс тилида Жуйинав деб тилга олинади (Вяткин, 958:124). Аштархонийлар ҳукмронлигининг со'нгги даврларига келиб ташландиқ ҳолда бўлган ва кейинчалик ариқнинг бош томони тузатилиб, ундан яна сув оқа бошлагач, Янгиариқ деб атала бошлаган. Ариқ о'зани кейинчалик доимий қазилиб турилган. Л.Соболев о'зининг „Зарафшон округи ҳақида географик ва статистик ма'лумотлар“ (1874) китобида Янгиариқ каналининг 1827-йилда Самарқанд ҳокими Каттабек парвоначи томонидан қаздирилганлигини қайд этади. В.В. Бартолд ариқ Темурнинг ҳарбий саркардаларидан Аббос баҳодир номи билан аталган бо'лиши мумкин, деган фикрни билдиради. „Янги“ со'зи топонимияда ко'п қо'лланиладиган терминлардан биридир. Жумладан, биргина Самарқанд вилоятидаги 21 та ариқ номи мазкур со'з иштироки билан ясалган.

Манбалар

  1. ↑ Кахаров, Қ; Хусанова, З (2023). „НАМЕС ОФ ПЕРСОНС, ТҲИНГС, ОБЖЕCТС АНД ПЛАCЕС РЕЛАТЕД ТО МОУРНИНГ ИН УЗБЕК АНД ГЕРМАН ЛАНГУАГЕС“. Сcиэнтифиc жоурнал оф тҳе Фергана Стате Университй. 29-жилд. дои:10.56292/сжфсу/вол29_исс4/а65.