Аббосия (арабча: العباسية‎‎) – Мисрнинг Қоҳира шаҳри Ал-Вайли туманидаги маҳалла[1].

Аббосия

العباسية
Маҳалла
30°3′54.0288″Н 31°16′18.156″Э / 30.065008000°Н 31.27171000°Э / 30.065008000; 31.27171000{{#cоординатес:}}: cаннот ҳаве море тҳан оне примарй таг пер паге
Мамлакат Миср
Муҳофаза Қоҳира
Вақт минтақаси УТC+2:00
Abbosiya xaritada
Abbosiya
Аббосия

Авлиё Марк қибтий православ черкови[2], Айн Шамс Университети ва унга тегишли касалхона[3] ҳамда Аббосия метро бекати шу ерда жойлашган.

Тарихи

Замонавий Аббосия тумани Аббос Ҳилми Пошо шарафига номланган ва қибтийларнинг п-Совт эм-п-Ҳои (қибтийча: ⲡⲥⲟⲃⲧ ⲙ̀ⲡϩⲟⲓ, маъноси: хандақ девори) деб номланган қишлоғи ўрнида қурилган. Қибтий қишлоқ кейинчалик Шац (қибтийча: ϣⲁⲧⲥ) деб номланган, бу ном арабча ал-Хандақнинг (арабча: الخندق‎‎) калка таржимаси ҳисобланади[4][5][6].

1865-йил Аббосияда Хедив Исмоил Пошо томонидан, асосан, метеорологик ишлар учун мўлжалланган расадхона ташкил этилган ва у ерда қарийб қирқ йил давомида доимий фаолият юритган. Бино маданийлаштирилган Нил делтаси ва чўл ўртасидаги чегарада жойлашган, лекин кейинчалик чўл шаҳарлаша бошлагани туфатли, 1904-йилда метеорологик ишларни Ҳалвонга кўчиришга қарор қилинади[7]. Аббосиядаги расадхона 1952-йилгача бўш ёдгорлик эди[8][9].

Аббоссия ва унга яқин минтақада геологик тадқиқотчилар Плувиал Аббосия деб атаган вақт давомида кучли ёғингарчиликни кўрган. Бу даврда қизил, яшил ва бинафша рангли тошлар ёки шағаллар Нилнинг водийси ва Делта минтақалари бўйлаб тарқалади. Шағал тўшамалар, шу жумладан Аббосиядаги машҳур шағал тўшаги пайдо бўлди. 1926-йилда Паул Бовиэр-Лапиэрре томонидан суратга олинган ва тасвирланган бу шағал тўшама баъзи ҳудудларда қалинлиги 33 футга (10 метр) етган[10].

Миср шиддатли жангларга саҳна бўлган Иккинчи жаҳон урушида Бирлашган Қироллик Аббосияда Қироллик зирҳли корпус мактабини жойлаштирди[11]. 1941-йил сентябрида Италия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти Аббосиядаги Британия армиясининг омборини бомбардимон қилди[12].

Аббосиядаги Авлиё Марк собори 2012-йилда Искандариянинг қибтий папаси Шенуда ИИИ дафн маросими ўтказилган жой бўлиб, бутун дунёдан икки миллиондан ортиқ мотам тутувчилар ташриф буюрган[2]. Папасининг жасадини кўриш учун бир километрдан ортиқ узунликдаги навбат пайдо бўлди ва одамлар яқинлашишга интилгач, уч киши эзилиб ҳалок бўлди ва 137 киши яраланди[13][14].

2011-йилги Миср инқилобининг 2012-йилги давом этган норозилик намойишлари пайтида Аббосия намойишчилар ва қуролли тўдалар ўртасидаги қарама-қаршиликларга саҳна бўлади. 2016-йил 11-декабр куни Авлиё Марк қибтий православ черкови ёнидаги ибодатхонада Мисрнинг қибтий жамоасига қарши худкушлик ҳужуми уюштирилди. Портлашда ҳалок бўлган 25 қибтнинг аксарияти аёллар ва болалар эди. Бу жойга армия жойлаштирилди ва Мисрда уч кунлик мотам бошланди[15][16].

Манбалар

  1. ↑ Cентрал Агенcй фор Публиc Мобилисатион анд Статистиcс (CАПМАС) „2017 Cенсус фор Популатион анд Ҳоусинг Cондитионс“. CЕДЕЖ-CАПМАС (2017). Қаралди: 2023-йил 21-феврал.
  2. ↑ 2,0 2,1 Товров, Даниэл. „Эгйпт: Тҳреэ Деад Афтер Вигил Фор Cоптиc Чристиан Попе“. Интернатионал Бусинесс Тимес (2012-йил 19-март). 2016-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-октябр.
  3. ↑ „Аддресс“. АСУ. 2016-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-ноябр.
  4. ↑ Габра, Гаwдат; Такла, Ҳанй Н.. Чристианитй анд Монастиcисм ин Нортҳерн Эгйпт: Бени Суэф, Гиза, Cаиро, анд тҳе Ниле Делта (эн). Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-977-416-777-5. 
  5. ↑ „Кҳандақ, Ал- :: Cларемонт Cоптиc Энcйcлопедиа“. ccдл.либрариэс.cларемонт.эду. Қаралди: 2020-йил 14-июн.
  6. ↑ Cасанова, Паул. "Лес номс cоптес ду Cаире эт лоcалитéс воисинес". БИФАО 1: 139–224. 
  7. ↑ Кеэлинг, Б. Ф. Э. (1907). "Ҳелwан Магнетиc Обсерваторй, Эгйпт". Террестриал Магнетисм анд Атмоспҳериc Элеcтриcитй 12 (4): 149. дои:10.1029/ТЕ012и004п00149. ҳттпс://уи.адсабс.ҳарвард.эду/?#абс/1907ЖГР....12..149К. 
  8. ↑ Кеэлинг, Бертрам Франcис Эардлей. Тҳе Cлимате оф Аббассиа, Неар Cаиро. Натионал принтинг Департмент, 1907. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр. 
  9. ↑ „Ҳелwан Обсерваторй - УНЕСCО“. УНЕСCО. 2016-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр.
  10. ↑ Саид, Рушди. Тҳе Геологиcал Эволутион оф тҳе Ривер Ниле. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа, Деcембер 6, 2002 — 59-бет. ИСБН 9781461258414. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр. 
  11. ↑ Wест, Нигел. Тҳе А то З оф Бритиш Интеллигенcе. Сcареcроw Пресс, Септембер 2, 2009 — 1-бет. ИСБН 9780810870284. Қаралди: 2016-йил 7-ноябр. 
  12. ↑ Ричард Оверй, (Пенгуин, 2013) Тҳе Бомберс Анд Тҳе Бомбед: Аллиэд Аир Wар Овер Эуропе, 1940-1945, п. 333
  13. ↑ АсиаНеwс. „Попе сендс мессаге фор Шеноуда ИИИ'с деатҳ, ҳуге cроwдс форм то сеэ ҳис бодй“. АсиаНеwс. АсиаНеwс Италй (2012-йил 19-март). 2012-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-октябр.
  14. ↑ АФП. „Тҳоусандс аттенд фунерал оф Cоптиc Попе Шеноуда ИИИ“. Тҳе Телеграпҳ (2012-йил 20-март). 2016-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-октябр.
  15. ↑ Абделҳади, Магди. „Эгйптианс таке Таҳрир Сқуаре то тҳе жунта'с доорстеп“. гуардиан.cо.ук. Лондон: Тҳе Гуардиан (2012-йил 3-май). 2014-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-декабр.
  16. ↑ „Лист оф аттаcкс он Чристианс чурчес, институтионс анд индивидуалс ин Эгйпт“. Бишоп Ангаэлос. 2016-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган.