Abd al-Azim al-Hasaniy

Абд ал-Азим ал-Ҳасаний (арабча: عَبْد ٱلْعَظِيم ٱلْحَسَنِيّ; Шоҳ Абдулазим номи билан танилган[1][2][3]) – шиа Исломининг иккинчи имоми бўлмиш Ҳасан ибн Алининг авлодидан бўлган олимлардан[4]. Тўлиқ исми: Абулқосим Абд ал-Азим бин Абдуллоҳ бин Али бин ал-Ҳасан бин Зайд (бин Али) бин ал-Ҳасан бин Али бин Абу Толиб[5][6].
Абд ал-Азим, айниқса расмий нутқ ва хабарларда Ҳазрат Абд ал-Азим Ҳасаний номи билан танилган, ҳадис ривоят қилувчи эди[7][8][9][10]. Ибн Бобовай Абд ал-Азим томонидан етказилган исломий ривоятларни жамлаган бўлиб, бу тўплам „Жоми’-ал-Ахбор Абд ал-Азим“ номи билан машҳурдир[11].

Кунялари Абул-Қосим[12][13] ва Абул-Фатҳ [14] бўлган Абд ал-Азим шиаларнинг тўққизинчи ва ўнинчи имомлари, яъни Муҳаммад ал-Жавод ва Али ал-Ҳадийнинг ҳамроҳлари эди[15][16]. Бундан ташқари, Рижол ат-Тусийнинг ёзишича, Абд ал-Азим шиаларнинг ўн биринчи имоми Ҳасан ал-Аскарийнинг ҳам ҳамроҳларидан бўлган[17]. 866-йил 2-ноябрда вафот этган[18] ва Эроннинг Рай шаҳридаги Шоҳ Абд ал-Азим зиёратгоҳида дафн этилган[19][20]. Саййид Али Қози Асқар Абд ал-азим Ҳассаний зиёратгоҳининг янги ҳомийси бўлиб, у Эрон Ислом Республикаси Олий раҳбари Али Хоманаий томонидан 2022-йил 27-мартда бу лавозимга тайинланган[21].
Манбалар
- ↑ Абдол Азим Ҳасани ирибнеwс.ир
- ↑ Шрине оф Шаҳ Абдол-Азим (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-09-08 санасида архивланган) апарат.cом
- ↑ Шаҳ Абд ал-Азим машрегҳнеwс.ир
- ↑ Рей, Ҳазрат Абдол Азим машрегҳнеwс.ир
- ↑ Рижал ал-Нажаши, Вол.2, П.65
- ↑ Ҳазрат Абд ал-Азим эрфан.ир
- ↑ Ҳазрат Абд ал-Азим йжc.ир
- ↑ Ҳазрат Абд ал-Азим Ҳасани олд.авинй.cом
- ↑ 'Адаруди, Муснад ал-Имам ал-Жаwад (а), п. 302.
- ↑ Тҳе мартйрдом дате оф Ҳазрат Абд ал-Азим ҳадана.ир
- ↑ Садуқ, ал-Ҳедааяҳ, п. 174 (интродуcтион)
- ↑ Қоми, Аббас, Монтаҳи ал-Амал, Вол.1
- ↑ Саййид Абд Ал-Азим Ал-Ҳасани ал-ислам.орг
- ↑ Тҳе артиcлес cоллеcтион оф cонгресс оф Ҳазрат Абдол-Азим, Вол.3, П.181-185
- ↑ Маъжам Режал ал-Ҳадитҳ либ.эшиа.ир
- ↑ Маъжам Рижал ал-Ҳадитҳ, Кҳооэи, аболқасем, Вол.10, П.49
- ↑ Рижал Туси, П.401
- ↑ ал-Турайҳи, П.8
- ↑ Тҳе шрине оф Ҳазрат Абдол Азим Ҳасани абдулазим.cом
- ↑ Тҳе Зияраҳ оф Ҳазрат абд ал-Азим (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-20 санасида архивланган) артиcле.тебян.нет
- ↑ Аппоинтмент оф Ҳожжатолеслам Қази Аскар то тҳе тутелаге оф Ҳазрат Абдул Азим (АС) Фарснеwс.ир, Ретриэвед 28 Марч 2022
Яна ўқиш учун
- Cалмард, Ж. (1997). "С̲ҳ̲āҳ ʿАбд ал- ʿАẓīм ал-Ḥасанī". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИХ: Сан–Сзе (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ИСБН 978-90-04-10422-8. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/шаҳ-абд-ал-азим-ал-ҳасани-CОМ_1022?с.нум=0&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&с.қ=ал+азим.
- Маделунг, W. (1982). "ʿАБД-АЛ-ʿАẒĪМ АЛ-ḤАСАНĪ". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме И/1: Āб–ʿАбд-ал-Ҳамīд. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 96–97 б. ИСБН 978-0-71009-090-4. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/абд-ал-азим-ал-ҳасани.