Abdi Darun
- Википедияда исми Абди бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Абди Дарун — ИХ асрда яшаб Самарқанд қозиси сифатида фаолият юритган.
Абди Дарун | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Қози |
Абди Дарун Муҳаммад (с.а.в.)нинг (қизлари Руқия томондан) авлоди. Абди Беруннинг ўғли. Лақаби „Хожаи Ганж-равон“. Қабри Самарқанд шаҳри ичида бўлгани учун, дафн этилган жой шундай аталган. Абди Дарун Самарқанд қозиси бўлиб, адолатли бўлгани учун халқ орасида шуҳрат қозонган. Хожа Абди Дарун мақбараси Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (ХИИ аср—ХВ асрнинг 1-ярми). Самарқанд қалъа деворининг шарқий томонида (дарун — ичкари) жойлашган қадимги зиёратгоҳ. Марказида энг йирик бино — хонақоҳ (ХВ аср.) бор. Унинг пештоқи, гумбази ва девор безаклари Мирзо Улуғбек даври меъморчилиги маҳсули эканлигидан дарак беради. Хонақоҳ ичида Абди Даруннинг қабри бор. Хожа Абди Дарунни „Хожаи Кунж“ деб ҳам атаганлар. Абди Даруннинг қабри атрофида турли бинолар пайдо бўлиб, меъморий зиёратгоҳга айланган. Зиёратхона — жамоатхона масжид вазифасини ўтаган. Таъмирлаш натижасида мақбара биносининг дастлабки қиёфаси ўзгариб кетган. Ҳовли ўртасидаги сарҳовуз чашмабулоқ устида бўлгани учун ҳам унинг суви қишин-ёзин бир хилда сақланган, аҳоли орасида шифобахш ҳисобланган. Ҳовли атрофидаги ҳужралар ва ғарб томондаги жоме масжид ХИХ асрга оид[1].
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |