Abdibek Sheroziy
- Википедияда исми Абди бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Абдибек Шерозий (форсча: عبدی بیگ شیرازی; тўлиқ исми: Хожа Зайнулобидин Али Абдибек Навиди Шерозий; 1515-йил 19-август — 1580-йил) — шоир, тарихчи, таржимон ва 3 та „Хамса“ муаллифи ҳисобланади[1].
| Абдибек Шерозий | |
|---|---|
| Таваллуди |
Хожа Зайнулобидин Али Абдибек Навиди Шерозий 19-август 1515-йил |
| Вафоти | 1580-йил |
| Касби | Шоир, тарихчи, таржимон |
Ҳаёти
Абдибек Шерозий 1515-йил 19-августда туғилган. У фақатгина шоир эмас, тарихчи ҳам бўлган бўлиб, унинг „Такомилат ал-ахбор“ номли асари бизгача етиб келган. Бундан ташқари у 3 та „Хамса“ ёзган, 3 та ғазаллар девони тузган, 2 та таржима асари бор ва бошқа ҳар хил рисолалар муаллифи ҳисобланади. Лекин унинг фақат 9 та асарида нашр эттирилган.
Абдибек Шерозийнинг „Хамса“сидаги 5-достонининг („Ойнаи Исакандарий“) танқидий матнини Абдулфазл Ҳошим ўғли Раҳимов амалга оширган бўлиб, у Москвадаги „Наука“ нашриёти томонидан нашр этилган. Абдибек Шерозий 1580-йилда вафот этган[2].
Манбалар
- ↑ Аҳмад Муҳаммад. Шарқ ҳақни топди..., (Шарқ донишмандлари ва алломаларининг сара ҳикматлари), Тошкент: „Шарқ“ нашриёти, 2006 — 124-бет.
- ↑ Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Абдибек Шерозийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |