Abdimurod Bozorov
Абдимурод Бозоров (1953-йил, 2-август; Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани) — Ўзбекистон қаҳрамони[1], „Эл-юрт ҳурмати“ ордени соҳиби.
| Абдимурод Бозоров | |
|---|---|
| Таваллуди |
1946-йил 6-май |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент халқ хўжалиги институти |
| Касби | Фермер |
| Дини | Ислом |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Абдимурод Бозоров 1953-йилнинг 2-август куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилган. Қамаши туманидаги „Абди Бозор ўғли“ фермер хўжалигининг раҳбари ҳисобланади. Мазкур фермер хўжалиги 2014-йилда ташкил этилган[2].
Хашаматли иморат қурганим, дабдабали тўй қилганим йўқ, ўғилларимга енгил машина олганим рост. Тағин маҳаллада савдо дўкони қурдим. Ҳар йили қишлоқдаги мактабга ва камхарж оилаларга қўлимдан келганича ёрдам бераман. Кайфиятим чоғ бўлганда ҳам, рухан толиққанимда ҳам далани айланаман, дала билан тиллашаман, сирлашаман. Ғаллазор ва пахта пайкалларини оралаб қувват оламан, ғайратимга-ғайрат қўшилади. Яна бир гапни айтмасам булмас. Қандай ютуққа эришган бўлсам, барчаси янгангиз Рохилаойнинг ҳиссаси билан бўлмоқда. Рўзғор муаммолари, саккиз нафар фарзандларнинг ташвиши, 30 нафар набираларнинг хархашасини аёлим бартараф қилади. Болаларимдан тўрт нафари олий ма’лумотли бўлишди.
— Абдимурод Бозоров, [3]
Мукофотлари
- Меҳнат шуҳрати ордени (1999-йил)
- Эл-юрт ҳурмати ордени (2008-йил)
- „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими“ унвони (2011-йил}
- Ўзбекистон қаҳрамони (2014-йил)[4]
Манбалар
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2014-йил 23-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 22-августдаги ""Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида"ги Фармони“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
- ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 176.
- ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 177.
- ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамонлари кимлар?“. 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.
Адабиётлар
Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.