Abduhamid Pardayev
Абдулҳамид Пардаев (1958-йил 17-январ; Бўка тумани, Ўзбекистон ССР) — журналист, шоир, адабиёцҳунос ва таржимон[1]. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бир неча шеърий тўпламлар, жумладан, „Амир Темур“, „Алишер Навоий“, „Дўстнома“ достонлари муаллифи. Саккиз жилдлик Танланган асарлари нашр қилинган. Юсуф Хос Ҳожибнинг „Қутадғу билиг“ достони, Алишер Навоийнинг барча достонларини замонавий ўзбек тилига табдил этган[2]. Ф. Ницҳенинг „Зардушт нидоси“ асарини ўзбек тилига шеърий ўгирган[3]. Р.Тагор, Ж.Байрон, Ж. Киц, А.Блок, И.Бродский каби ўнлаб машҳур шоирларнинг шеърий туркумларини, шунингдек, бир қатор жаҳон адибларининг романлари ва қиссаларини, таниқли файласуфларнинг рисолаларини ўзбек тилига таржима қилган[4][5][6]. Шеърлари рус, турк, қирғиз, қозоқ, немис, озарбайжон тилларига таржима қилинган[7].
| Абдулҳамид Пардаев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1958-йил 17-январ |
| Тахаллуси | Абдуҳамид Парда |
| Фуқаролиги |
|
| Шоҳ асари |
„Олтин беланчак“ "Таҳаммул" "Муножот" "Амир Темур" "Алишер Навоий" "Дўстнома" |
Меҳнат фаолияти
1975-йил сентябрдан 1975-йил октябрга қадар қисқа муддат Бўка туманидаги босмахонада ҳисобчи сифатида фаолият олиб борган.
1975-йил октябрдан 1976-йил июлга қадар Бўка тумани „Пахтакорлар овози“ газетаси — мусаҳҳиҳ-мухбир.
1976-йил ноябрдан 1978-йил декабрига қадар — Ҳарбий хизматни ўтаган.
1979-йил январдан 1985-йил апрелига қадар — „Ўзбекселмаш“ заводида экспедитор ва мастер.
1985-йил апрелдан 1991-йил январигача — „Ўзтелерадиокомпания“ мухбир, таржимон, катта муҳаррир
1991-йил май ойидан 1991-йил ноябригача — „Ўзбекистонматбуоти“ журнали бўлим муҳаррири.
1991-йил ноябрдан 1996-йил апрелига қадар — „Ўзтелерадиокомпания“ мухбир, шарҳловчи.
1996-йил июнидан 1997-йил ноябрига қадар — „Ишонч“ газетасида мухбир, масъул котиб.
1997-йил ноябридан 2001-йил июнига қадар — „Жаҳон адабиёти“ журналида бўлим муҳаррири, масъул котиб.
2004-йил июнидан 2005-йил июнига қадар — Республика „Маънавият ва маърифат“ маркази бош мутахассис.
2005-йил августдан 2014-йил январигача — „СУВМАСҲ“ ОАЖ маънавият-маърифат ишлари бўйича масъул-кутубхоначи[манба керак].
2014-йил январидан ҳозирга қадар Эркин ижодкор.
Нашр қилинган китоблари
- „Олтин беланчак“. Шеърий баёз. „Ёш гвардия“ нашриёти, Т., 1988-йил.
- „Таҳаммул“. Шеърлар тўплами. „Босқон“ нашриёти, Т., 1997-йил.
- „Муножот“. Шеърлар тўплами. Т., 2000-йил.
- „Соҳил оҳанглари“. Шеърий баёз. „Наврўз“ нашриёти, Т., 2004-йил.
- „Дўстнома“. Биринчи китоб. Достон. „Санъат журнали нашр.“, Т., 2008-йил.
- „Чорлов“. Шеърлар тўплами. „Шарқ“ НМАК, Т., 2008-йил.
- „Ичсўз ифшоси“. Тўртликлар, туюқлар, фардлар. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти", Т., 2008-йил.
- „Севги санъати“. Фалсафий рисолалар. „Ўзбекистон“ НМИУ., Т., 2011-йил.
- „Дўстнома“. Достон. „Адабиёт учқунлари“ нашриёти. Т., 2016-йил.
- „Зардушт нидоси“, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриё ти, Т.2017-йил. 500 нусха.
- „Уммондан инжулар“, тўртликлар. „Камалак“ нашриёти, Т. 2017-йил.
- „Номалар“ шеърий мактублар. „Файласуфлар“ нашриёти, Т., 2018-йил. 264-бет.
- Юсуф Хос Ҳожиб. „Қутадғу билиг“ достонининг таржимаси, Ғафур Ғулом нашриётида, * „Мактаб адабиёти хрестоматияси“ туркумида икки марта нашр қилинган (2015, 2018-йилларда).
- Алишер Навоий. „Лисон ут тайр“ — шеърий табдил. „Янги аср авлоди“ нашриётида 2019-йилда нашр қилинган.
- Юсуф Хос Ҳожиб. „Қутадғу билиг“ достонининг тўлиқ шеърий таржимаси, „Янги аср авлоди“ нашриётида 2019-йил.
- Фёдор Раззаков. „Шароф Рашидов. Ҳаёт ва мамот“. Абдуҳамид Пардаев таржимаси. „Ўзбекистон“ нашриёти, 2020-йил[8].
- Абдуҳамид ПАРДА, Танланган асарлар, етти жилдлик. Ўзбекистон Файласуфлари миллий нашриёти, „Ойдин“ нашриёти. Т., 2021-йил.
- Навоий. Хамса. Шеърий табдил. „Академнашр“ нашриёти, 2022-йил.
Таржималари
- Марах Русли. Индонезия ёзувчиси. „Ситти Нурбая“. Роман. „Жаҳон адабиёти“ журнали, 1999-йил. (Нашрга тайёрлаб қўйилган нусхаси бор).
- Владимир Кунин. Россия. „Балойи нафс“. Қисса. „Жаҳон адабиёти“ журнали, 2000-йил.
- Сол Беллоу. АҚСҲ. Нобел мукофоти соҳиби. „Фурсат ғанимат“. Қисса. „Жаҳон адабиёти“ журнали, 2001-йил.
- Жуброн Халил Жуброн. Ливан ёзувчиси. „Қўшиқлар“. Насрий шеърлар. „Жаҳон адабиёти“ журнали.
- Юсуф Хос Ҳожиб. „Қутадғу билиг“ (парча). „Жаҳон адабиёти“ журнали, 2011-йил. Бу қадимий достонни тўла шеърий табдил қилган.
- „Севги санъати“. Машҳур файласуфлар муҳаббат ҳақида, (рус тилидан таржималар) „Ўзбекистон“ нашриёти, Т., 2011-йил.
- Алишер Навоий. „Хамса“ достонлари, „Лисон ут тайр“нинг шеърий табдили.
- Джон Донн, Ж.Байрон, Шелли, Жон Киц, Р.Тагор, А.Пушкин, А. Блок каби машҳур жаҳон шоирларининг туркум шеърлари.
- Ф. Ницҳенинг „Зардушт таваллоси“ асарини шеърий таржимаси. Профессор Акмал Саидов сўзбошиси билан „Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти“ томонидан 500 нусха.
- Светлана Алексиевич. „Уруш аёллар иши эмас“. Мирпўлат Мирзо билан ҳамкорликда. „Жаҳон адабиёти“, 2016-йил 1,2-сонлар.
- Бродский билан суҳбатлар (тахминан 20 бет)
- Блейк ҳақида эссе (русчадан таржима).
- Стефан Свейг. Крестина. Роман. „Жаҳон адабиёти“ журналида 2019-йилда нашр қилинган.
- Стефан Свейг. Қалб бесабрлиги. Роман. „Янги аср авлоди“ нашриётида 2019-йилда нашр қилинади.
- Рафиқ Нишонов. Дарахтлар бўронгача яшнайди. Рус тилидан таржима. „Академнашр“, Т., 2021.
- Исмат Кўчиев. Ғолиб. Шароф Рашидов тўғрисида китоб.
- Исмат Кўчиев. Бунёдкор. Шароф Рашидовнинг ижодий фаолияти тўғрисидаги китоб.
- Эдуард Ртвеладзе. Буюк ипак йўли. 2022-йилда нашр қилинган.
- Эдуард Ртвеладзе. Буюк ҳинд йўли. 2022-йилда нашр қилинган.
- Нуриддин Муҳиддинов. Вақт дарёси. Хотиралар китоби. Рус тилидан таржима.
- Блез Паскал. „Муҳаббатга оид мулоҳазалар“.
- Хосе Ортега де Гассет. „Севги сеҳри“.
- Эрих Фромм. „Севги санъати“.
- Николай Бердяев. „Муҳаббат ва эрос“.
- Ф. Достоевский. Мактублар[9].
- Ф. Ницҳе. Мактублар.
Манбалар
- ↑ „«Кўпроқ классик адабиёт намуналарини таржима қилиш мақсадга мувофиқ». Ўзбек таржимонлари соҳадаги жараёнлар ҳақида“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Алишер Навоий. Ҳайрат ул-аброр. Абдуҳамид Пардаев ше’рий табдили & Дилнавоз Юсупова. “Ҳайрату-л-аброр” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлари“. 2022-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „ЗАРДУШТ НИДОСИ“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Абдуҳамид Парда“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Абдуҳамид Пардаев. Кун сатрлари“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Мусофирлик изтироблари. Иосиф Бродский билан суҳбат“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑
Шоир Абдуҳамид Пардаев ЁуТубеда // Озодлик Радиоси. 2021-йил
- ↑ „Шароф Рашидов: Ҳаёт ва мамот“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.
- ↑ „Дунёни гўзаллик қутқаради“. 2023-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-май.