Абдужалил Аҳадович Самадов (тожикча: Абдуҷалил Аҳадович Самадов) – 1993-йил 18-декабрдан 1994-йил 2-декабргача Тожикистоннинг тўртинчи бош вазири бўлган[1].

Абдужалил Аҳадович Самадов
тожикча: Абдуҷалил Аҳадович Самадов
 4-Тожикистон Бош вазири
Мансаб даври
1993-йил 27-декабрдан – 1994-йил 2-декабргача
(1993-йил 18-июлдан вақтинча)
Ўтмишдоши Абдумалик Абдуллажонов
Вориси Жамшед Каримов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 4-ноябр 1949-йил
Хўжанд
Вафоти 18-март 2004-йил(2004-03-18)
(54 ёшда)
Москва

Биографияси

1969-йил Россия иқтисод академиясини тугатган.

1969-йилдан 1982-йилгача Тожикистон ССР Фанлар Академияси Иқтисодиёт Институти илмий ходимидан Давлат режалаштириш қўмитаси иқтисодий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғигача ишлади.

1982—1990 йй. давлат режалаштириш қўмитаси бўлим раҳбари.

1990—1991 йй. Тожикистон ССР Давлат режалаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари, раиси.

1991—1992 йй. Тожикистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари.

1992—1993 – Тожикистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари.

1993-йилда – Тожикистон Бош вазири вазифасини бажарувчи.

1993—1994 – Тожикистон Бош вазири.

Президент Эмомали Раҳмон томонидан 1995-йилдан бошлаб Хўжандликларга қарши кураш бошланганидан бери мухолифат гуруҳлари тузган. Бу гуруҳга Абдумалик Абдуллажонов ва Жамшед Каримов қўшилган.

Россияда иммиграцияда яшаган[2][3].

Манбалар

  1. ↑ Биографии и юбилеи примечателних личностей[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Портал «Личности»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-феврал.
  3. ↑ Форум Общесоюзного движения «17 марта», 2018-02-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-02-05