Abdul Boqiy

Молана Абдул Боқий (1939–2001) 1970, 1980 ва 1990-йилларда Покистоннинг Шимолий-Ғарбий чегара провинсиясининг машҳур сиёсий арбобларидан бири эди. У 1970 йилги умумий сайловларда ПФ-35, 2-Сват сайлов округидан провинция мажлиси а'зоси этиб сайланган ва муфтий Меҳмуд кабинетида вилоят катта вазири, ўша пайтдаги Шимолий-Ғарбий чегара (Хайбар Пахтунхва) бош вазири этиб тайинланган. 1972-йилдан 1977-йилгача вазир бўлиб лавозимида сақланиб қолади. Шунингдек, у 1980-йилдан 1985-йилгача генерал Зиё-ул-Ҳақнинг сайланган вилоят маҳкамасида хизмат қилган. 1985 йилдаги партиясиз сайловлар натижасига биноан у яна вилоят мажлисига а'зо этиб сайланди. Ҳамда дин ишлари ва даромадлар вазири лавозимида ишлади. 1988-йилда навбатдан ташқари сайловлар ўтказилиб, у ИЖИ чиптаси билан вилоят мажлиси депутатлигига даъвогарлик қилди ва у ушбу сайловда ҳам ғалаба қозонади. Яна 2 йил давомида вилоят вазири лавозимини эгаллаб, 1990-йилгача мажлислар тарқатиб юборилади. Молана Абдул Боқийнинг са'й-ҳаракатлари орқали бўлинган Коҳистонни бир ма'мурий бирликка бирлашади, унинг бир қисми аввал Сват князлик давлати бошқаруви остида бўлган, қолган бир қисми эса ҳукуматга тегишли бўлмаган қабила аҳоли пунктларига тегишли эди. Коҳистон туман мақомига 1975-йилда Молана Абдул Боқий бошчилигидаги норозиликлардан кейин эришади. Бундан ташқари у 15 йил давомида Мотамар-э-алам Исломнинг раиси сифатида ишлаган.
Ўлим: У 2001-йил 24 июнда Абботободда юрак тутилиши сабабли оламдан кўз юмади.
Ворислари: Унинг кичик укалари Моулана Убайдуллоҳ ҳамда Меҳбубуллоҳ Жан 2008-йил феврал ойида бўлиб ўтган умумий сайловларда ПФ-61 ва НА-23 Коҳистондан вилоят ва миллий ассамблеяларга а'зо этиб сайланадилар. Кейинчалик у 2011-йилнинг 7-октябрида вафот этди.
Укаси Молви Убайдуллоҳ ўлимидан кейин, ўғли Сажжод Уллоҳ Боқий 2011-йилда МПА этиб сайланган.
Адабиётлар [1]
- ↑ „Cонституэнcй Профиле“ (эн-УС). Элеcтион Пакистан. Қаралди: 2020-йил 31-декабр.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-май.