Abdul Haq
Маулви Абдул Ҳақ (1870-йил 20-апрел – 1961-йил 16-август) олим ва тилшунос ҳисобланади. Баъзилар Абдул Ҳақни „Баба-э-Урду“ (урду тилининг отаси) деб аташади. Абдул Ҳақ урду тилининг ривожига катта ҳисса қўшган ва уни Покистоннинг миллий тилига айлантиришни талаб қилган[1][2].
| Абдул Ҳақ | |
|---|---|
| Таваллуди |
Абдул Ҳақ 1870-йил 20-апрел |
| Вафоти |
16-август 1961-йил (91 ёшда) Карачи |
| Касби | Тадқиқотчи, олим ва танқидчи |
| Имзоси | |
|
| |
Ёшлиги
Абдул Ҳақ 1870-йил 20-апрелда Ҳиндистоннинг Меэрут туманидаги (ҳозирги Ҳапур тумани, Уттар-Прадеш штати) Ҳапур шаҳрида туғилган. Абдул Ҳақ урду тилининг деccани, форс ва араб тилларига яқинлигини ривожлантирган шахс ҳисобланади. Абдул Ҳақ 1894-йилда Алигарҳ муслим университетини тамомлаган. Университетда Абдул Ҳақ Шибли Номани, Сед Аҳмед Кҳан, Росс Масоод, Моҳсин-ул-Мулк, Сед Маҳмоод, Тҳомас Wалкер Арнолд ва Бабу Мукҳаржеэ каби сиёсатчи ва олимлар билан бирга таҳсил олган.
Университетни тамомлаганидан сўнг Абдул Ҳақ Ҳайдаробод Деccанга борди. У ерда Абдул Ҳақ ўзини урду тилини ўрганиш, ўқитиш, таржима қилиш ва такомиллаштиришга бағишлади. Абдул Ҳақ Седнинг сиёсий ва ижтимоий қарашларидан чуқур таъсирланган ва унинг хоҳишига кўра инглиз тили ва илмий фанларни ўрганди. Абдул Ҳақ Сед Аҳмад Кҳан сингари урду тилини Ҳиндистон мусулмонларининг ҳаёти ва ўзига хослигига асосий маданий ва сиёсий таъсир кўрсатувчи восита сифатида кўрган[3].
Абдул Ҳақ „Бритиш Раж“ қошидаги Ҳиндистон давлат ташкилотига қўшилди ва Марказий вилоятларда жойлашган Аурангобод мактабларининг вилоят инспектори этиб тайинланишидан олдин Деҳлидаги Ички ишлар бўлимида бош таржимон бўлиб ишлади. Ўша йили Абдул Ҳақ мусулмон жамиятида таълим ва интеллектуалликни ривожлантириш учун 1886-йилда Сед Аҳмад Кҳан томонидан асос солинган Бутун Ҳиндистон Муҳаммадий таълим конференсиясининг котиби этиб тайинланди. Сед Аҳмад Кҳан 1903-йилда Алигарҳда Тҳомас Wалкер Арнолд биргаликда „Анжуман Тараққи-и-Урду“ ташкилотига асос солган. 1912-йилда Абдул Ҳақ „Анжуман Тараққи-и-Урду“ ташкилотига котиб этиб тайинланди. Абдул Ҳақнинг котиблик даврида ташкилот ривож топди бир қатор журналларни нашр этилди. Масалан, 1921-йил январ ойида „Урду“ журнали, 1928-йилда „Сcиэнcе“ журнали ва 1939-йилда „Ҳамари забан“ номли журналлар нашр этилган[4]. Бу даврда Абдул Ҳақ Османиа коллежи (Аурангобод) директори лавозимида ҳам фаолият юритган ва 1930-йилда бу лавозимдан ис’тефога чиққан[5].
Маърифий ва сиёсий фаолияти
1917-йил Ҳайдаробод штатида Низам Усмон Али Кҳан ва Асиф Жаҳ ВИИ томонидан Османиа университети ташкил этилгандан сўнг, Абдул Ҳақ университетда талабаларга дарс бериш учун Ҳайдаробод штатига кўчиб ўтди.
Университетдаги барча фанлар урду тилида ўқитилган ва Ҳақ таъсири остида университет урду ва форс адабиётининг ҳомийсига айланди. Урду тили факултети кафедраси мудири этиб тайинланган Абдул Ҳақ Ҳайдаробод штатининг маърифий ҳаётида адабиёцҳунос ва ёзувчи сифатида майдонга чиқди. Абдул Ҳақ урду тилидаги шеърий асарларни, шунингдек, тилшунослик, ислом, тарих, сиёсат ва фалсафага оид рисолаларни нашр этган.
Абдул Ҳақ замонавий урду асарларини танқид қилган ва ўз шогирдларига адабий маҳорат ва урду тилини қадрлашни ўргатган илмий танқидчи эди. 1930-йилда Осмониа университетида ис’тефога чиққанидан сўнг, Абдул Ҳақ кенг қамровли ва нуфузли инглиз-урду луғатини тузиш ва таҳрирлаш устида ишлай бошлади[5].
Абдул Ҳақ мусулмон зиёлиларнинг ижтимоий-сиёсий органи бўлмиш „Анжуман-и-Ҳимояти-Ислом“ ташкилотида ҳам фаол бўлган. Абдул Ҳақ шунингдек, 1903-йилда бир гуруҳ урду олимлари, зиёлилари ва талабалари томонидан ташкил қилинганАнжуман Тараққи-и-Урду (Урду тараққиёти ташкилоти)га ҳам раҳбарлик қилган. Таҳкилот раҳбари сифатида Абдул Ҳақ дастлаб интеллектуал мавзуларга эътибор қаратган, кейинроқ 1930-йилда Абдул Ҳақ ташкилотни ҳинд миллатчиларининг Ҳиндистонда миллий тили сифатида ҳинд тилидан фойдаланишни тарғиб қилиш кампаниясига қарши норозилик намойишларида бошқарган. Абдул Ҳақ Ҳиндистон раҳбари Моҳандас Ганди ва Ҳиндистон Миллий Конгрессининг фаолиятига танқидий фикрлар билдирган ва ўзи Муҳаммад Али Жиннаҳ бошчилигидаги Бутун Ҳиндистон мусулмон лигасига қўшилган.
Ўлими
Касаллик ва соғлиғининг ёмонлашишига қарамай, Абдул Ҳақ урду тилидан барча таълим муассасалари фойдаланишини тарғиб қилишда давом этган. Абдул Ҳақ Карачида Урду коллежини ташкил қилиш, таълим муассасаларидаги барча фанлар урду тилида ўқитилиши ва (1959-йилда) Миллий урду конференсиясини ташкил этиш устида ишлаган[6][7] Саратон касаллигидан азият чеккан Абдул Ҳақ 1961-йил 16-августда Карачида узоқ вақт давом этган ногиронликдан сўнг вафот этди[5].
Баба-э-Урду нашрлари
Урду адабиётини ривожлантириш ва тарғиб қилишдаги ютуқлари учун Абдул Ҳақ расмий равишда „Баба-э-Урду“ деб аталади. Абдул Ҳақнинг энг машҳур асарлари инглиз-урду луғати, „Чанд Ҳам Асар“, „Мактообат“, „Муқаддимат“, „Тауқеэдат“, „Қаwаид-э-Урду“ ва „Дебача Дастан Рани Кетки“ кабилар ҳисобланади. Бугунги кунда „Анжуман Тараққи-э-Урду“ ташкилоти Покистондаги муҳим интеллектуал ташкилот бўлиб қолмоқда[7][8].
2004-йилда чиқарилган эсдалик почта маркаси
Абдул Ҳақнинг урду адабиётидаги хизматларини эътироф этган ҳолда, Покистан почтаси 2004-йил 16-августда ўзининг „Мен оф Леттерс“ туркумида Абдул Ҳақнинг шарафига эсдалик маркасини чиқарди[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ҳомаге паид то Баба-э-Урду он ҳис 55тҳ деатҳ анниверсарй“. Даwн (неwспапер) (2016-йил 17-август). Қаралди: 2020-йил 16-июл.
- ↑ „Профиле анд cоммеморативе постаге стамп оф Баба-э-Урду: Маулви Абдул Ҳақ“ (2004-йил 31-август). 2008-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-июл.
- ↑ С Кришна Бҳатнагар (1969) Ҳисторй оф тҳе М. А. О. Cоллеге, Алигарҳ. Асиа Публишинг Ҳоусе.
- ↑ Неwспапер. „Анжуман Тараққи-и-Урду — тҳе мовемент ливес он“ (эн). ДАWН.CОМ (2011-йил 3-апрел). Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Профиле анд cоммеморативе постаге стамп оф Баба-э-Урду: Маулви Абдул Ҳақ“ (2004-йил 31-август). 2008-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-июл.„Профиле анд cоммеморативе постаге стамп оф Баба-э-Урду: Маулви Абдул Ҳақ“. 31 Аугуст 2004. Арчивед фром тҳе оригинал он 8 Май 2008. Ретриэвед 16 Жулй 2020.
- ↑ Ит беcаме а предеcессор оф Федерал Урду Университй оф Арц, Сcиэнcе & Течнологй
- ↑ 7,0 7,1 „Ҳомаге паид то Баба-э-Урду он ҳис 55тҳ деатҳ анниверсарй“. Даwн (неwспапер) (2016-йил 17-август). Қаралди: 2020-йил 16-июл.„Ҳомаге паид то Баба-э-Урду он ҳис 55тҳ деатҳ анниверсарй“. Даwн (неwспапер). 17 Аугуст 2016. Ретриэвед 16 Жулй 2020.
- ↑ М Аюб Кҳан (1961). Спеэчес анд Статеменц. Пакистан Публиcатионс.
Ҳаволалар
- Wоркс бй ор абоут Абдул Ҳақ ат Интернет Арчиве