Abdulahad Bekboyev
Абдулаҳад Бекбоев – 1916-йилда ЎзССР Самарқанд вилояти, Фориш тумани, Қудуқ қишлоғида туғилган[1]. Ота-онаси, укалари билан Қозоғистонга сургун қилинган. У ерда отаси Жонузоқов Бекбой вафот этгач, онаси ўз қишлоғига қайтиб келган. Ҳибсга олинганда колхозчи бўлган. Унга „аксилинқилобий қулоқ-исёнчилар гуруҳининг йиғинларига қатнашган“ деган айб қўйилиб, 1937-йил 7-декабрда 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Жиззах шаҳри турмасидан Тошкент турмасига келтирилиб, у ердан Архангелск шаҳрига этап қилинган.
| Абдулаҳад Бекбоев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1916-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Шойма |
| Болалари | 3 |
Айблов
ЎзССР Ички ишлар халқ комисарлиги ҳузуридаги „Учлик“ 1937-йил 7-декабрдаги 7915-сонли иш бўйича 17 маҳбуснинг ишини кўриб чиқади. Улардан Ўроз Дамақов, Жумақул Бўронов, Олимберди Маликов, Мавлон Ризаевлар отувга, Эрхон Жўраев, Ўрозбой Болибеков, Шотемир Бўронов, Маражаб Жуманов, Мавлон Қултоев, Эшназар Хаққулов, Муҳаммадий Норматов, Нодир Исаев, Лутфулла Абилов, Мансур Эгамбердиев, Абдулаҳад Бекбоев, Митан Ҳайдаров, Турғунбой Раҳмонқуловлар 10 йил меҳнат-тузатув лагерига ҳукм қилинади[2].
Меҳнат фаолияти
А.Бекбоев 1938-йилда темир йўл қурилишида ишлаган. 1939-йилнинг май ойидан 1940-йил бошларигача эса Узоқ Шарқнинг Асанқули деган жойида темир йўл қурилишида ишлаган.
Бекбоев 1940-йилнинг бошида бошқалар қатори Кондалак шаҳридаги лагерга этап қилинади. 1941-йил июлдан Печорадигу лагерда темир йўл қурилишида ишлайди. Касал бўлгач, 6 ой Саратов шаҳрида даволанади. Шундан сўнг Сталинград шаҳридаги лагерга келтирилади. Бу ерда 1947-йил ноябрда жазо муддати тугагач, озод бўлиб уйига қайтади.
Қайта ҳибсга олиниши
1950-йил 18-январда Абдулаҳад Бекбоев, Митан Ҳайдаров, Мавлон Қултоев қайта ҳибсга олинади. Давлат хавфсизлиги вазирлиги Самарқанд вилоят Бошқармаси терговчиларидан лейтенант Мустакаев, лейтенант Долинский, катта лейтенант Колесниковлар ҳар уч маҳбус устидан тергов ўтказадилар.
1950-йил 30-мартда уларга нисбатан айблов хулосаси тайёрланиб, унга Долинский, Тимофеев, Генкинлар имзо қўядилар. Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлиги вазири генерал-маёр Басканов ушбу айблов хулосасини тасдиқдайди. Айблов хулосасида шундай ёзилган:
“Қултоев М., Бекбоев А., Ҳайдаров М. Давлат хавфсизлиги вазирлиги Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси томонидан советларга қарши қулоқ-исёнчилар гуруҳнинг иштирокчилари сифатида 1950-йил 18-январда қамоққа олинадилар.
Қултоев, Бекбоев ва Ҳайдаров ижтимоий ёт муҳитдан чиққан бўлиб, совет ҳокимиятига аввалдан душманлик кайфиятида бўлгани, Ўзбекистонда буржуа давлати яратиш мақсадида гуруҳга бошқа шахсларни жалб этгани, қурол сотиб олиш учун колхоз мулкини ўғирлаш билан шуғуллангани, шунингдек, доимий равишда советларга қарши тарғибот олиб боргани учун 299-сонли тергов ишини СССР Давлат хавфсизлиги вазирлиги ҳузуридаги Махсус Кенгашга Култоев, Гайдаров ва Бекбоевни махсус посёлкага бадарға қилишни қўллаш тавсия этилади”.
СССР Давлат хавфсизлик вазирлиги ҳузуридаги Махсус Кенгаш 1950-йил 8-июлда ўзининг 30-сонли баённомаси билан Абдулаҳад Бекбоевни „антисовет қулоқлар гуруҳига мансублиги“ учун Красноярск ўлкасига, Мавлон Қултоев ва Митан Ҳайдаровни Новосибирскка сургунга қарор қилади. Уларни этап қилиш 1950-йил 8-июлдан кучга кириши кўрсатилади.
Самарқанд вилоят суди Ҳайъати 1957-йил 14-июнда ўзининг 4-9-175-сонли қарори билан СССР Давлат хавфсизлик вазирлиги ҳузуридаги Махсус Кенгашнинг 1950-йил 8-июлдаги Мавлон Қултоев, Митан Ҳайдаров, Абдулаҳад Бекбоевларга нисбатан чиқарган қарорини бекор қилади ва бу уч маҳбус реабилитация қилинади.
Оиласи
Абдулаҳад Бекбоев сургун қилинганда оиласи таркибида 39 ёшли хотини Шойма, 15 ёшли қизи Ойгул, 13 ёшли ўғли ва 2 ёшли қизи Мардихоллар қолган.
Манбалар
- ↑ Р.Шамсутдинов, Э.Холмирзаев. КОЛЛЕКТИВЛАСҲТИРИСҲ ВА “КАТТА ТЕРРОР” ДАВРИДА ҚАТАҒОН ҚИЛИНГАН ВАТАНДОСҲЛАРИМИЗНИНГ ХОТИРА КИТОБИ (САМАРКАНД вилояти) (1929-1939-ЙИЛЛАР). Тошкент:Янги аср авлоди, 2015 — 352-бет. ИСБН 978-9943-27-589-9.
- ↑ Р.Шамсутдинов, Э.Холмирзаев. КОЛЛЕКТИВЛАСҲТИРИСҲ ВА “КАТТА ТЕРРОР” ДАВРИДА ҚАТАҒОН ҚИЛИНГАН ВАТАНДОСҲЛАРИМИЗНИНГ ХОТИРА КИТОБИ (САМАРКАНД вилояти) (1929-1939-ЙИЛЛАР). Тошкент:Янги аср авлоди, 2015 — 352-бет. ИСБН 978-9943-27-589-9.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |