Abdulaziz ibn Muso
Абдулазиз ибн Мусо ибн Нусайр (арабча: عبد العزيز بن موسى) – араб генерали, ҳозирги Испания ва Португалияда жойлашган Ал-Андалуснинг биринчи ҳокими[1]. Умавийлар халифалиги Ифриқия ҳокими Мусо ибн Нусайрнинг ўғли.
Ёшлик йиллари
Абдулазиз ибн Мусо отаси билан бирга 712-йилда Берберлар генерали Ториқ ибн Зиёдга Умавийларнинг Ҳиспанияни босиб олишида ёрдам бериш учун ҳамроҳлик қилган[2]. Тахминларга кўра, араб миллатига мансуб бўлган Мусо ибн Нусайр ва ўғли Абдулазиз ғалаба шон-шуҳрати берберлар томонидан қўлга киритилишини хоҳламаган[3]. Ал-Андалус фатҳ этилгач, Ториқ ва Мусо 714-йилда Умавийлар халифаси ал-Волид томонидан Сурияга чақирилган. Ўғли Абдулазизни Ал-Андалус ҳокими этиб тайинлаган[4] Мусо ибн Нусайр ўғлидан узоқ умр кўрган.
Ал-Андалуснинг забт этилиши ва ҳукмронлиги
Абдулазиз Андалус пойтахти сифатида Севилла шаҳрини танлаган[5]. Шаҳар Испаниянинг жанубидаги замонавий Андалусия провинсияси, Гвадалкививир дарёси бўйида жойлашган[6]. Мусо ибн Нусайр ва Ториқ ибн Зиёд кетгач, исломий ҳокимият Абдулазиз бошчилигида Ал-Андалусдан ғарбда ҳозирги Португалия ва шимолда Пиреней тоғларига қадар кенгайган[7]. Янги босиб олинган ерлардан бирида Абдулазиз Мурcиа ҳукмдори Тҳеудимер билан тинчлик шартномасини имзолаган. Ҳукмдорнинг арабча исми Тудмир бўлган.
Шахсий ҳаёти
Абдулазиз охирги вестгот ҳукмдори Родериcнинг хотини, бева Эгилонага уйланган. Эгилона Абдулазига турмушга чиққач, Умму Осим исмини олган[8]. Босиб олинган ерларда араб ва бербер аёллари бўлмаганлиги сабабли маҳаллий вестгот аёлларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Абдулазиз Эгилона билан турмуш қурган. Ал-Андалусда араб ва бербер аёлларининг йўқлигига сабаб уларнинг Ҳиспанияни забт этиш учун юборилган қўшин билан бирга келмаганлиги эди. Кейинчалик, фатҳ қилинган ерларда яшовчи аёлларга уйланиш мусулмон раҳбарлар учун умумий қоидага айланган[9]. Баъзилар Эгилонани эри Абдулазиз устидан катта кучга эга деб ўйлашган[8]. Бу миш-мишлар Дамашқдаги умавий халифа Сулаймонга ҳам етиб борган ва бундан безовта бўлган халифа Абдулазизни ўлдиришга буйруқ берган[10]. Аммо миш-мишлар Ҳабиб ибн Абу Убайда ал-Фиҳрий бошчилигидаги душман фирқанинг буйруғи билан қўзғатилган эди.
Суиқасд ва Ал-Андалусиядаги кейинги давр
Абдулазизнинг ўлдирилиш санаси манбаларда турлича келтирилган. Бироқ унинг халифа Сулаймоннинг буйруғига кўра Зиёд ибн Узро ал-Балавий томонидан ўлдирилгани маълум[11]. Ибн Халдун томонидан келтирилган маълумотларга кўра эса Абдулазиз Ҳабиб ибн Абу Убайда ал-Фиҳрий томонидан ўлдирилган[12]. Суиқасд 715[13], 716[14] ёки 718-йиллар оралиғида амалга оширилган[15]. Санта Руфина монастирида Абдулазизнинг боши кесилган, ўша пайтда бинодан масжид сифатида фойдаланилган эди[16]. Ўлимидан сўнг Абдулазизнинг боши Дамашққа олиб келинган, йиғилган оломон орасида Мусо ибн Нусайр ҳам борлигини билган халифа халққа унинг узилган бошини кўрсатган[17].
Абдулазизнинг ўлимидан кейин унинг ўрнига амакиваччаси Айюб ибн Ҳабиб ал-Лахмий ўтирган. Абдулазизнинг ўлимида Айюбнинг ҳам қўли бор деб тахмин қилинади[18]. Айюбнинг ҳокимлик фаолияти узоқ давом этмаган, шунингдек, унинг ўлдирилишидан кейинги қирқ йил давомида ҳам Ал-Андалус тартибсизлик ва нотинчликларга тўла бўлган. Араблар доимий равишда ҳокимиятга эга бўлиш, ҳудудда исломий назоратни кенгайтириш учун кураш олиб борган. Ал-Андалусга навбатдаги ҳокимлар тайинланиши ёки сайланиши билан улар кўпинча рақиб гуруҳлар томонидан ёки Дамашқдаги умавий халифа томонидан ҳокимиятдан ағдарилган. Бу жараён 756-йилларгача, яъни Кордовада мустақил Умавийлар амирлиги ташкил этилгунга қадар давом этган[19]. Бироқ Абдураҳмон И тўлиқ ҳокимият ўрнатиши учун Ал-Андалусда (Толедо, Зарагоса, Барcелона ва қўшни ҳудудларда) кўплаб қаршиликларга учраган. Ҳудудни тўлиқ эгаллаб олиши учун Абдураҳмон И яна 25 йил давомида кураш олиб боришга мажбур бўлган. Фердинанд ва Изабелла 1492-йилда Гранада Ислом Амирлигини забт этгунга қадар минтақада ислом ҳокимияти сақланиб қолган[20].
Манбалар
- ↑ Ҳугҳес, Тҳомас Патриcк. А Диcтионарй оф Ислам. (Cлифтон, НЖ: Референcе Боок Публишерс, 1965), 29.
- ↑ Фоураcре, Паул. Тҳе Неw Cамбридге Медиэвал Ҳисторй Вол. 1. (Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2005), 370.
- ↑ Жоҳн Жосепҳ Саундерс. А Ҳисторй оф Медиэвал Ислам. Роутледге, 1965 — 88-бет. ИСБН 978-0-415-05914-5.
- ↑ Ҳолт, П. М., Анне К. С. Ламбтон, анд Бернард Леwис. Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Ислам Вол.2. (Лондон: Cомбридге Университй Пресс, 1970), 407.
- ↑ Ҳитти, Пҳилип К.. Ҳисторй оф Тҳе Арабс. (Неw Ёрк: Ст. Мартин, 1956), 503.
- ↑ Миcрософт Студент 2006 [ДВД], „Гуадалқуивир.“ (Редмонд, WА: Миcрософт Cорпоратион, 2005).
- ↑ Провенcал, Леви. Энcйcлопедиа оф Ислам Неw Эдитион Вол. 1 А-Б. (Леиден, тҳе Нетҳерландс: Э. Ж. Брилл, 1960), 58.
- ↑ 8,0 8,1 Провенcал, Леви. Энcйcлопедиа оф Ислам Неw Эдитион Вол. 1 А-Б. (Леиден, тҳе Нетҳерландс: Э. Ж. Брилл, 1960), 58.
- ↑ Ҳолт, Ламбтон, Леwис, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Ислам Вол.2, 408.
- ↑ Ҳитти, Ҳисторй оф Тҳе Арабс, 503.
- ↑ Провенcал, Леви. Энcйcлопедиа оф Ислам Неw Эдитион Вол. 1 А-Б. (Леиден, тҳе Нетҳерландс: Э. Ж. Брилл, 1960), 58.
- ↑ Ибн Кҳалдун, Ҳистоире дес Бербèрес эт дес дйнастиэс мусулманес де л’Африқуэ, 1852 транс., Алгиэрс, Вол. п.355
- ↑ Cоллинс, Рогер. Тҳе Араб Cонқуэст оф Спаин 710-797. Малден, Массачусетц: Блаcкwелл Публишерс Инc., 1999, п. 37
- ↑ Фоураcре, Тҳе Неw Cамбридге Медиэвал Ҳисторй Вол. 1, 370.
- ↑ Провенcал, Энcйcлопедиа оф Ислам Неw Эдитион Вол. 1 А-Б., 58.
- ↑ Ибн Кҳалдун, Ҳистоире дес Бербèрес эт дес дйнастиэс мусулманес де л’Африқуэ, 1852 транс., Алгиэрс, Ибн Кҳалдун репорц тҳат Ҳабиб ибн Аби Убайда ал-Фиҳри фоунд ‘Абд ал-Азиз ин публиc праер; wҳен ҳе беган реcитинг тҳе 69тҳ Сура (Ал-Ҳааққа, 'тҳе иневитабле эвентъ), Ҳабиб бурст оут „Ёу броугҳт тҳис эвент он ёурселф, ёу сон оф а wҳоре!“ анд струcк ҳис ҳеад офф wитҳ ҳис сwорд.
- ↑ Ҳитти, Ҳисторй оф Тҳе Арабс, 503.
- ↑ Cоллинс, Тҳе Араб Cонқуэст оф Спаин 710-797, 45.
- ↑ Ҳолт, Ламбтон, Леwис, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Ислам Вол.2, 407.
- ↑ Ибн Абд-эл-Ҳакем. "Тҳе Исламиc Cонқуэст оф Спаин, " Тҳе Интернет Исламиc Ҳисторй Соурcебоок. Ҳоме паге онлине. Аваилабле фром ҳттп://www.фордҳам.эду/ҳалсалл/ислам/исламсбоок.ҳтмл; аccессед 14 Феб 2008.
| Олдингиси | Ал-Андалус ҳокими 714–716 |
Кейингиси |