Abdulbosit Abdussamad
Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад (арабча: عبد الباسط محمد عبد الصمد — Абдулбосит Муҳаммад ибн Абдуссамад ибн Сулайм,) — Қур’он ҳофизи, қори.
Абдулбосит Абдуссамад | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1927-йил 1-январ |
| Вафоти |
1988-йил 30-ноябр |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Қур’он ҳофизи, қори |
Ўзбекистонда Абдулбосит Абдуссамад номи билан танилган. Ўн ёшида Қур’онни ёд олган[1].
Болалик йиллари
Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927-йилда Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроаза қишлоғида дунёга келган. Бобоси Абдуссамад ҳам, отаси Муҳаммад Абдуссамад ҳам Қур’он ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилган эдилар. Онаси мисрлик бўлган. Акалари Маҳмуд билан Абдулҳамид ҳам ҳофиз бўлганлар. Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамад ўн икки ёшида Муҳаммад Салим тавсияси билан Қино вилоятининг турли жойларида Қур’он ўқиб юрди. Унинг ноёб истеъдоди маҳаллий халқ орасида кенг тарқалади[2]
Ўн тўрт ёшида Асфун ал-матоинада Муҳаммад Салим Ҳамодадан Қур’он илми ва қироати саб’ани, кейинроқ Қоҳирада ал-Ма’ҳад ал-Азҳарийя мудири Абдулфаттоҳ ал-Қозийдан қироати ашарани ўрганган.
Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамад бу ҳолатни қуйидагича эслайди: „Ўн ёшга етганимда Қур’они каримни тўлиқ ёд олиб бўлган эдим. Отам транспорт вазирлигида ишлар, бобом эса олим эди. Улардан Қур’он илмларини ўрганмоқчи бўлдим, аммо улар устоз Муҳаммад Салимдан таълим олиш учун Танта музофотига боришимни айтишди. Ҳузурларига бориб, Қур’они каримни тўлиқ ўқиб бердим. Сўнгра етти хил қироатга доир „Шāтибийя“ матнини ёддан айтиб бердим“.
Саёҳат
1950-йилда Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамад Мадинага келади. Саййида Зайнаб масжидида у Абдулазиз Зоҳир, Абдулфаттоҳ аш-Шошоий, Мустафо Исмоил каби машҳур қорилар билан учрашади. Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамадга ҳам Қур’они Каримдан ўнта оят ўқишига изн берилади. Бироқ, унинг қироати бир соатдан ортиқроқ давом этади.
1951-йилда Қоҳирага бориб, Саййида Зайнаб, Имом аш-Шофе’ий, Имом ал-Ҳусайн, Султон Абу-л-А’ло ва Имом ар-Рифо’ий жомеларида қорилик қилади. Ўша йили мамлакат бош вазирининг таклифи билан Қоҳира радиосида Қур’он ўқишни бошлайди. Ёқимли овози ва ўқиш услуби кўпчиликни ўзига жалб қилиб, омма орасида шуҳрат қозонади ҳамда Қоҳирада яшаб қолади.
Мукофотлари
Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамад уюштирилган турли диний, миллий байрам ва маросимлар муносабати билан давлат раҳбарлари, вазирликлар, махсус ташкилотларнинг таклифига биноан Ўрта Шарқ давлатлари, Африкадан Узоқ Шарққача бўлган исломий мамлакатлар, АҚШ ва Европанинг айрим давлатларига бориб Қур’он ўқиган. Борган баъзи мамлакатларининг давлат раҳбарлари ёки вазирлари томонидан турли мукофотлар билан тақдирланган. Унинг Париж, Лондон, Қуддусда қилган қироатларини эшитиб лол қолган бир қанча ғайримуслимлар Исломни қабул қилиш истагини билдиришган. Шайх кўпгина давлатлар, хусусан, Сурия, Ливан, Сенегал, Малайзия давлатлари мукофоти билан ҳам тақдирланган.
1952-йил, рамазон ойида Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамадга дунёнинг турли мамлакатларидан Қур’онни хатм қилиш истаги билдирилган таклифлар кела бошлайди. Таклифлар орасида ҳеч бўлмаганда бир марта ташриф буюриши сўралади. Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамад шу йил отаси билан бирга ҳаж қилиш учун Саудия Арабистонига боради. Ислом ватанида унинг бу зиёратини Аллоҳнинг марҳамати деб билиб, ундан Қур’он қироат қилиб беришини илтимос қилинади. У бу хайрлик ишга розилик билдириб, Масжид ал-Ҳаром, Масжид ан-Набавий ҳамда бир қанча масжидларда Қур’он тиловат қилади.
1982-йилдан умрининг охирига қадар Имом ал-Ҳусайн жомеида қори лавозимида ишлаган. 1983-йилда парламент томонидан ташкил қилинган Қур’они карим ҳофиз ва қорилари уюшмаси (Ниқобат муҳаффизий ва қурро ал-Қур’ан ал-Карим)га раҳбар этиб тайинланади. Ал-Мақори’ ал-Мисрийяда ҳам шайхлик қилади.
Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамад Қур’они каримни тиловат қилишда Миср услубининг йирик намояндаларидан ҳисобланади. Дунёнинг турли минтақаларидаги мусулмонлар унинг қироатини завқ ва ҳаяжон билан тинглашган. Хусусан, баланд овозда узоқ тиловат қилиши билан танилган. Абдулвосит Муҳаммад Абдуссамад Қур’они каримни Миср, Саудия Арабистони ва Қувайт давлат радиоларига Осим қироатининг Ҳафс ривоятида, Фос радиосига эса, Нофеъ қироатининг Варш ривояти бўйича тартил услубида тўлиқ ўқиган ва қироати магнит тасмаларга ёзилган[3].
Адабиётлар
- Аҳмад аш-Шарқовий, Исмоил Абдурраззоқ. Савт мина-с-самā ал-қāрӣ аш-шайх Абдулбāсит Абдуссамад. — Қоҳира: 1966;
- Аҳмет Öзел. „Абдüссамед, Абдüлбâсıт Муҳаммед“. ТДВ İА.- İстанбул: 1988.И, 300.
Манбалар
- ↑ „Абдулбосит Абдуссамад“.
- ↑ „Шайх Абдулбосит Абдуссамад“. 2023-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-январ.
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |