Абдулҳамид Мажидий (тахаллуси Абутанбал, Абдулҳамид Мажидий Абдулҳамид Мажидий, Чақмоқ 1902 – Каттақўрғон – 1938) – ўзбек шоири, драматург, адабиёцҳунос, журналист, педагог. Дастлаб эски мактабда, сўнгра Каттақўрғонда очилган рус-тузем мактабида та’лим олди. "Зарафшон" (1925 – 26), "Озод Бухоро" (1927–28) газеталарида муҳаррирлик қилди. Хоразм вилоят театрида директор, адабий эмакдош (1929–33). Тошкентда "Муштум" журналда (1934–37) ишлади. 1920-йилдан мат-буотда унинг ше’рлари босила бошлади. "Хандон лолалар" (1929), "Қалдирғоч" (1932), "Ҳангома" (1937) номли ше’рий ва насрий тўпламлари чоп этилган. "Варқа ва Гулшоҳ", "Оциз" песалари бор. Каттақўрғон шаҳридаги театрга Аб.Абдулҳамид Мажидий номи берилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил