Abdulhamid Momand
Афғон мумтоз адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган шоирлардан бири. Абдулҳамид 17 асрнинг 60−йилларида дунёга келган ва таҳминан 1732-йилларда вафот этган. Абдулҳамиднинг шеърлари „ ҳинд услуби“да ёзилган."Ҳинд услуби" деганда, шарқ ва ғарб олимлари, аввало,Ироқ ва Хуросон услубларидан фарқли ўлароқ шеърнинг фалсафийлигини, образларини ниҳоятда мураккаблашиб кетганлигига билдирувчи услубга айтилади. Абдулҳамид шеъриятида, асосан, ишқ−муҳаббат, тасаввуф ва бошқа анъанавий мавзулар куйланади. Абдулҳамид Муҳаммад Акрам Ғанимат деган шоирнинг „Найранге ишқ“ маснавийсини форс тилидан пушту тилига эркин таржима қилган. Абдулҳамид СҲайх Саъдий ва Ҳофизларнинг ғазалларини пушту тилига таржима қилган.1975−йилда Москвада афғон олимлари Зевариддин Мирожиддин Абдулҳамид поэзиясининг тили ҳақида номзодлик диссертациясини ёқлади. Абдулҳамиднинг кўпгина шеърлари рус тилига ҳам таржима қилинган.
Адабиётлар
- Герасимов А.Литература Афганистана.
- Афғон шоирлари.(тўпловчи А. Ғаниев)
- Афганская класссическая поэзия. М.1975.