Abdulhamid Nurmonov
Абдулҳамид Нурмонов (1942—2014) – педагог, филология фанлари доктори. „Шуҳрат“ медали соҳиби. „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган[1].
| Абдулҳамид Нурмонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
15-май 1942-йил |
| Вафоти |
2014-йил Андижон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Фарғона давлат университети |
| Касби | Педагог |
| Фаолият йиллари | 1963-2014 |
| Унвони | Фан доктори |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Абдулҳамид Нурмонов 1942-йил 15-майда Андижон вилояти Балиқчи туманининг Ўрмонбек қишлоғида туғилган[2]. Ўрта мактабни тугатиб, Фарғона давлат педагогика институти (ҳозирги Фарғона давлат университети) тарих-филология факултетида таҳсил олган.
1963-йилда институтни имтиёзли диплом билан тугатган. Андижон давлат педагогика институти (ҳозирги Андижон давлат университети)га ишга киради. Университетдаги ярим асрлик фаолияти давомида А.Нурмонов ўзбек тилшунослиги ўқитувчилигидан профессор даражасига кўтарилган. Жамоатчи олим сифатида педагогика факултетида декан, махсус фанларни ўқитиш ва ўзбек тилшунослик кафедраларида мудир, университетнинг илмий ишлар бўйича проректори лавозимларида ишлаган.
А.Нурмонов 1973-йилда „Ўзбек тилидаги товуш ўзгаришларида экономика принсипи“ мавзусида номзодлик, 1983-йилда „Ўзбек тили синтаксисини система сифатида ўрганиш муаммолари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
А.Нурмонов 50 га яқин дарслик, рисола, ўқув қўлланмалари, 500 га яқин илмий, маърифий-маънавий мақолалар муаллифи.
Асарлари
„Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси“, „Гап ҳақидаги синтактик назариялар“, „Ўзбек тилининг фонологияси ва морфонологияси“, „Ўзбек тилшунослиги тарихи“, „Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Морфология.“, „Лингвистик тадқиқот методологияси ва методлари“, „Тилшунослик ва табиий фанлар“. Ўрта мактабларнинг 5-9 синф ўқувчилари учун „Она тили“, Қирғизистондаги ўзбек мактабларининг 5-7-9-10-11-синф ўқувчилари учун „Ўзбек тили“, академик лицейлар учун 3 жилдлик „Ҳозирги ўзбек адабий тили“ дарсликлари муаллифи. Унинг „Структур тилшунослик: илдизлари ва йўналишлари“ китоби 2010-йилги Ўзбекистон республикаси ўқув адабиётлари танловида биринчи ўринни эгаллаган.
Абдулҳамид Нурмонов 1999-йилда „Шуҳрат“ медали, 2002-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими“ унвони, 2011-йилда „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган.
Абдулҳамид Нурмоновнинг илму-фандаги ҳаёт йўли, эришган буюк илмий ижоди 2012-йили Тошкентдаги „Академнашр“ нашриётида босилган 72 босма тобоқдан иборат уч жилдлик „Танланган асарлар“ тўпламида ўз аксини топган[3].
Манбалар
- ↑ „Абдулҳамид Нурмонов СЎЗ МУЛКИГА САЙР“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 27-июн 2023-йил.
- ↑ „ЗАМОНАВИЙ О’ЗБЕК ТИЛСҲУНОСЛИГИНИНГ ЗАБАРДАСТ ВАКИЛИ“. 2023-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июн 2023-йил.
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов, Абдураҳмон Ишоқов. Андижон тарихидан лавҳалар. Тошкент, Шарқ 2013 — 491-бет. ИСБН 978-9943-26-076-4.
- 15-mayda tugʻilganlar
- 1942-yilda tugʻilganlar
- Baliqchi tumanida tugʻilganlar
- Andijonda vafot etganlar
- Shuhrat medali sohiblari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- 2014-yilda vafot etganlar
- 11-yanvarda vafot etganlar
- Fargʻona davlat universiteti bitiruvchilari
- Oʻzbekiston oliy oʻquv yurtlari oʻqituvchilari
- Filologiya fanlari doktorlari