Абдулҳамид Собири (арабча: عبد الحميد صابيري‎‎, бербер тилида: ⵄⴱⴷⴻⵍⵀⴰⵎⵉⵙ ⵙⴰⴱⵉⵔⵉ; 1996-йил 28-ноябрда туғилган) — марокашлик профессионал футболчи. У Сериэ А вакили Сампдориа клуби ва Марокаш терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Абдулҳамид Собири
Собири 2022-йилда Марокаш терма жамоасида ўйнамоқда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Абдулҳамид Собири[1]
Таваллуд санаси 1996-йил 28-ноябр (1996-11-28) (29 ёш)
Таваллуд жойи Гоулмима, Марокаш
Бўйи 1.86 м[2]
Амплуаси Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Сампдориа
Рақами 11
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000—2014 ТуС Кобленз
2014—2015 Дармстадт 98
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2016 Спортфреунде Сиэген 30 (18)
2016—2017 1. ФC Нüрнберг ИИ 21 (12)
2016—2017 1. ФC Нüрнберг 9 (5)
2017—2019 Ҳуддерсфиэлд Тоwн 7 (0)
2019—2020 СC Падерборн 24 (4)
2020—2022 Асcоли 43 (11)
2022 → Сампдориа (ижара) 14 (3)
2022— Сампдориа 11 (1)
Миллий терма жамоа
2018—2019 Германия 21 ёшгача 5 (1)
2022— Марокаш 6 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 24-октябр учун)

Собири аввалроқ Спортфреунде Сиэген, 1. ФC Нüрнберг, Ҳуддерсфиэлд Тоwн ва СC Падерборн жамоаларида ўйнаган. Марокашда туғилган Собири 2022-йилда Марокаш терма жамоасига ўтишга қарор қилишидан олдин Германиянинг 21 ёшгача бўлганлар терма жамоасини ҳимоя қилган.

Ёшлиги

Собири Марокашда туғилган ва у уч ёшлигида ота-онаси Германияга кўчиб ўтган. У ерда Собири Франкфуртда ўсган ва Германия ҳамда Марокаш фуқаролигига эга бўлган[3][4]. Собири Гоулмима шаҳридан (Марокаш) келиб чиққан амазиг (бербер) оиласида туғилган[5].

Клубдаги фаолияти

Ёшлик фаолиятини ТуС Кобленз ва Дармстадт 98 жамоалари сафида ўтказгандан сўнг, Собири клубдаги фаолиятини Германиянинг бешинчи даражали клуби Спортфреунде Сиэген билан бошлади. Барча мусобақаларда 33 та ўйинда 20 та гол ва 6 та голли узатмага эришганидан сўнг у 1. ФC Нüрнбергга ўтди. 2016-йилда дастлаб клубнинг иккинчи жамоасида ўйнаган Собири 2017-йил январ ойида асосий жамоага кўтарилди ва 2. Будеслиганинг мавсум охиридаги 9 та ўйинида беш марта гол урди[6].

Ҳуддерсфиэлд Тоwн

Собири 2017-йилнинг 23-августида Англиянинг Ҳуддерсфиэлд Тоwн клубига уч йиллик шартнома асосида, номаълум тўлов эвазига қўшилди. Клуб яқинда Англия футбол лигасининг энг юқори поғонаси бўлган Премер-лигага кўтарилган эди[6]. Собири Премер-лигадаги дебютини 2017-йилнинг 11-сентябрида Wест Ҳамга қарши сафар ўйинида қилди ва жамоаси билан уни 2:0 ҳисобида мағлуб этди[7]. У кўплаб жароҳат олганидан сўнг, вақти-вақти билан майдонга тушди ва 2019-йил 27-августда ўзаро келишувга кўра шартномаси бекор қилинди[8].

СC Падерборн

2019-йил 27-августда Собири СC Падерборн клубига икки йиллик шартнома асосида қўшилди (учинчи йилга узайтириш варианти билан)[9].

Асcоли

2020-йил 28-сентябрда у Италия Сериэ Бсининг Асcоли клубига икки йиллик шартнома асосида қўшилди[10].

Сампдориа

2022-йил 29-январда Собири сотиб олиш варианти ва шартли сотиб олиш мажбурияти билан Сериэ Анинг Сампдориа клубига ижарага ўтди[11]. У ушбу клубдаги дебютини Аталанта БCга[12] қарши ўйинда ўтказди[13][14].

Халқаро фаолияти

Собири 2018-йилнинг октябрида Германиянинг 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасига чақирилган эди[15]. У жами бешта ўйинда бир марта, Голландияга қарши ўйинда гол урган[8].

2022-йилнинг апрел ойида Собири Марокаш терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этишни истаётганини айтди[16].

2022-йилнинг сентябрида у Марокаш терма жамоасига чақирилди[17][18]. Собири биринчи ўйинини Чилига қарши ўртоқлик ўйинида ўтказди ва Барселонадаги РCДЕ стадионида бўлиб ўтган 2:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинда гол уришга муваффақ бўлди[19][20].

2022-йил 10-ноябрда Собири Марокашнинг 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 23 кишилик таркибига киритилди[21][22].

Ўйин услуби

Собири асосан марказий ҳужумчи орқасида „10-рақам“ остида ўйнайди, аммо у ҳужум ҳудудларининг ён қисмларида ҳам ўйнай олади[6].

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 24-октябр ҳолатига кўра [23][24]:
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Бошқа Жами
Дивизион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Спортфреунде Сиэген 2015—2016 Оберлига Wестфален 30 18 2 2 — 1 0 33 20
1. ФC Нüрнберг ИИ 2016—2017 Регионаллига Баерн 21 12 — — — 21 12
1. ФC Нüрнберг 2016—2017 2. Бундеслига 9 5 0 0 — — 9 5
Ҳуддерсфиэлд Тоwн 2017—2018 Премер-лига 5 0 4 0 1 0 — 10 0
2018—2019 Премер-лига 2 0 0 0 1 0 — 3 0
Жами 7 0 4 0 2 0 — 13 0
СC Падерборн 2019—2020 Бундеслига 24 4 1 0 — — 25 4
Асcоли 2020—2021 Сериэ Б 32 8 0 0 — — 32 8
2021—2022 Сериэ Б 11 3 0 0 — — 11 3
Жами 43 11 0 0 0 0 0 0 43 11
Сампдориа (ижара) 2021—2022 Сериэ А 14 3 0 0 — — 14 3
Сампдориа 2022—2023 Сериэ А 11 1 2 1 — — 13 2
Жами 25 4 2 1 0 0 0 0 27 5
Фаолияти жами 159 54 9 3 2 0 1 0 171 57

Халқаро

2022-йил 6-декабр ҳолатига кўра:
Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Марокаш 2022-йил 6 1
Жами 6 1
Баллар ва натижалар биринчи бўлиб Марокашнинг голлари рўйхатини, баллар устуни ҳар бир Собирининг голидан кейинги ҳисобни кўрсатади.
Абдулҳамид Собири томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Но. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2022-йил 23-сентябр РCДЕ стадиони, Барселона, Испания  Чили 2-0 2-0 Ўртоқлик учрашуви

Манбалар

  1. ↑ „Упдатед сқуадс фор 2017/18 Премиэр Леагуэ cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2018-йил 2-феврал). Қаралди: 2018-йил 11-феврал.
  2. ↑ „Абделҳамид Сабири“. У.C. Сампдориа. 2022-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.
  3. ↑ „Сабири спиэлт фüр Мамас Миэте“ (Герман). билд.де (2017-йил 11-июл). Қаралди: 2017-йил 23-август.
  4. ↑ „Ҳуддерсфиэлд сеал 11тҳ суммер сигнинг ас Но.10 Абделҳамид Сабири жоинс фром Нурнберг“. сқуаwка.cом (2017-йил 23-август). Қаралди: 2017-йил 23-август.
  5. ↑ Интервиэw wитҳ Ассаҳифа чаннел Видео ЁуТубеда
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Тҳрелфалл-Сйкес. „ТРАНСФЕР: АБДЕЛҲАМИД САБИРИ АРРИВЕС АТ ТОWН“ (эн-гб). Ҳуддерсфиэлд Тоwн (2017-йил 23-август). 2017-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-март.
  7. ↑ „Wест Ҳам Унитед в Ҳуддерсфиэлд Тоwн“ (эн). Фоотбалл Фаллоут. 2017-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-сентябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Лимб. „САБИРИ ДЕПАРТС ҲУДДЕРСФИЭЛД ТОWН“ (эн-гб). Ҳуддерсфиэлд Тоwн (2019-йил 27-август). 2019-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-март.
  9. ↑ „Абделҳамид Сабири коммт вон Ҳуудерсфиэлд Тоwн“ (де). СC Падерборн (2019-йил 27-август). 2019-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-август.
  10. ↑ Асcоли (2020-йил 28-сентябр). „Cалcиомерcато: биэннале cон опзионе пер Сабири.“ (Италиан). Пресс-релиз.
  11. ↑ Сампдориа (2022-йил 29-январ). „Сабири è блуcерчиато: аррива далл’Асcоли а титоло темпоранео“ (ит). Пресс-релиз.
  12. ↑ „Сампдориа 0-2 Аталанта“ (эн-УС). Аталанта (2022-йил 13-август). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  13. ↑ „Сериэ А, Спезиа-Сампдориа 2-1, пагелле: Нзола деcисиво, Сабири да cинетеcа“ (ит). Эуроспорт (2022-йил 17-сентябр). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  14. ↑ „ВИДЕО | Спезиа-Сампдориа 2-1: дербй да инcубо, нон баста ла магиа ди Сабири“ (ит). ГеноваТодай. Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  15. ↑ Бенсон, Рорй. „Wҳен ёу cан сеэ СЕВЕН Тоwн интернатионалс ин аcтион томорроw“. Ҳуддерсфиэлд Эхаминер (2018-йил 15-октябр). Қаралди: 2018-йил 15-октябр.
  16. ↑ „Абделҳамид Сабири : " Ж'аимераис жоуэр ла Cоупе ду Монде авеc ле Мароc "“ (2022-йил 8-апрел). 2022-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-апрел.
  17. ↑ „Éқуипе ду Мароc“ (2022-йил 12-сентябр). Қаралди: 2022-йил 12-сентябр.
  18. ↑ „Ҳаким Зиеч макес ретурн то Wорлд Cуп теам ундер Реграгуи'с преселеcтион“ (эн-УС). ҲЕСПРЕСС Энглиш - Мороccо Неwс (2022-йил 12-сентябр). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  19. ↑ „Мороccо дефеац Чили ин фриэндлй гаме 2-0“ (эн-УС). ҲЕСПРЕСС Энглиш - Мороccо Неwс (2022-йил 23-сентябр). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  20. ↑ „Энгланд бооэд ас Wорлд Cуп преп ҳиц ҳоррор эигҳт-еар лоw; Бразил маке ҳуге статемент“ (эн). Фох Спорц (2022-йил 24-сентябр). Қаралди: 2022-йил 24-сентябр.
  21. ↑ „Мороccо Wорлд Cуп 2022 сқуад: Wҳо'с ин анд wҳо'с оут?“. Гоал.cом. Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
  22. ↑ „Мороccан cоач унвеилс лист оф 26 Атлас Лионс ин 2022 Wорлд Cуп“ (эн-УС). ҲЕСПРЕСС Энглиш - Мороccо Неwс (2022-йил 10-ноябр). Қаралди: 2022-йил 10-ноябр.
  23. ↑ Абдулҳамид Собири Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 20 Жануарй 2018.
  24. ↑ „Абделҳамид Сабири“. ФуПа.нет. ФуПа ГмбҲ. Қаралди: 2018-йил 11-феврал.