Abdulhaq Abdullayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Абдуллаев Абдулҳақ Оқсоқолович (1918-йил 30-декабр, Туркистон шаҳри) – рангтасвир устаси. Ўзбекистон халқ рассоми (1968-йил), Ўзбекистон Бадииёт акадимяси фахрий аъзоси (1997-йил). Самарқанд бадиий билим юртида (1931 – 1936-йиллар) ва Москва бадиий институтида (1938–1941-йиллар) таълим олган. Ижодини манзара ва портретлар чизиш билан бошлаган („Ҳовуз бўйида“, 1932-йил; „Ёз“, 1937-йил; „Дўстим портрети“, 1937-йил). Кишиларнинг ҳолат ва кайфияти, маънавий, ёркин қиёфалари моҳирона ифодаланган портретлари билан машҳур: „Аброр Ҳидоятов Отелло роли-да“ (1946-йил), „Маннон Уйғур“ (1946-йил), „Ойбек“ (1949-йил), „Назарали Ниёзов“ (1949-йил), „Жиян Шаҳло“ (1959-йил), „Комил Яшин“ (1960-йил), „Навоий“ (1973-йил), „ЙО. Тўрақулов“ (1975-йил), „О. Содиқов“ (1978-йил) ва бошқа; шунингдек руҳий дунёси ва кечинмалари ифодали тасвирланган („Муаллиф портрети“, 1937-йил; „Муаллифнинг қирғиз қалпок кийган портрети“, 1980-йил; "Му-аллифнинг ХВ аср кийимидаги портрети, 1984-йил ва бошқалар) бир қатор автопортретлар ҳам яратди. Манзаралар („Ёмғирдан сўнг“, 1954-йил; „Баҳор келди“, 1955-йил; „Хумсонда“, 1961-йил ва бошқалар), натюрмортлар („Олма“, 1962-йил; „Узум ва шафтоли“, „Қовун билан хандалак“, 80-йиллар ва бошқалар) муаллифи. 1957-йил Ҳиндистон сафари таассуротлари асосида бу ўлка манзаралари („Тонгда Тожмаҳал“), кишилари (И. Ганди, С. Кетчлу)ни этюд ва картиналарида акс эттирган. 80-йилларда Ўзбекистоннинг машҳур кишиларининг портретларини ишлади. Асарлари халқаро кўргазмаларда намойиш килинган. Навоий портретини яратиш устида изланишлар маҳсули сифатида юзага келган асарлари Тошкентдаги Адабиёт музейида (1968-йил), Андижон адабиёт ва санъат музейида (1969), Ўзбекистон санъат музейида (1980-1984-йиллар) ва бошқа жойларда сақланади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977-йил). „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан тақдирланган (1998-йил). Ад.: А. Абдуллаев: Албом репродуксий, Т., 1983-йил[1].
| Абдулҳақ Абдуллаев | |
| Ҳақиқий исми | Абдуллаев Абдулҳақ Оқсоқолович |
| Таваллуди | 30-декабр 1918-йил Туркистон (шаҳар) |
| Машҳур суратлари | Ҳовуз бўйида |
| Мукофотлари | Ўзбекистон халқ рассоми |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |