Абдулҳай (ХИВ-ХВ асрлар) — миниатюрачи рассом. 1396-йилда Амир Темур уни Бағдоддан Самарқандга чақириб олган ва саройдаги бадиий устахоналарнинг бошлиғи қилиб тайинлаган. Бизгача санъаткор асарларининг жуда оз қисми етиб келган. Берлиндаги антиқалар орасида мавжуд бўлган „Сарой“ албомида рассомнинг икки миниатюраси („Ўрдак“, „Жанг манзараси“), Истанбулдаги Тўпқопу саройида Абдулҳайнинг имзоси бўлган икки асари сақланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил