Abdulhay Tojiyev
Абдулҳай Тожиев (1899-йилда туғилган) – ўзбекистонлик жамоат арбоби ва журналист.
| Абдулҳай Тожиев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1899-йил Тошкент |
| Вафоти |
1938-йил Москва |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Касби |
|
Ҳаёти ва меҳнат фаолияти
Абдулҳай Тожиев 1899-йил декабр ойида ўқитувчи оиласида таваллуд топган. 1907-йил отаси Тожи Хўжаев вафотидан сўнг маҳалла масжиди қошидаги 3 йиллик рус-тузем мактабида, сўнгра Мунавварқори Абдурашидхоновнинг жадид мактабида таҳсил олган.
1914—1917-йиллар мобайнида турли корхоналар ва қурилишларда оддий ишчи вазифасида ишлаган. 1919-йилда Ватан мактаби қошидаги „Изчилар“ театр труппаси аъзоси бўлган. 1923—1925-йиллар давомида Москвадаги Свердлов номидаги комуниверситетни ўқиб тамомлаган. 1920—1921-йилларда Тошкент Эски шаҳар фирқа бўлими ташвиқот ва тарғибот бўлими мудири, 1921—1922-йиллардав Сирдарё музофот фирқа котиби бўлиб фаолият юритган[1].
1923-йилнинг июн-июл ойларида „Дархон“ газетасининг мас’ул мухаррири, 1923—1924-йилларда эса „Туркистон“ газетаси мас’ул муҳаррири бўлиб ишлаган. 1925—1926-йилларда Тошкент музофот фирқа қўмитаси мас’ул котиби, 1927—1928-йиллар оралиғида эса Ўзбекистон К(б)П Марказқўм инструктори, ташвиқот ва тарғибот бўлими мудири сифатида фаолият юритган. 1929-йилда Ўзбекистон давлат нашриёти правленияси аъзоси ва „Қизил Ўзбекистон“ газетаси муҳаррири, 1929-йилдан 1935-йилгача Бутуниттифоқ Советлари МИҚ Миллатлар Совети котиби ҳамда 1937-йилгача Тошкент шаҳар Совети раиси ва Ўзбекистон МИҚ раиси ўринбосари вазифасида фаолият юритган[2].
Айблов
Абдулҳай Тожиев 1937-йил 3-августда "Миллий иттиҳод* ташкилотига фаол аъзоликда айбланиб қамоққа олинган ва 1938-йил 27-апрелда олий жазо, отувга ҳукм қилинган ва жазо шу куннинг ўзидаёқ ижро этилган[3].
Илмий-адабий меъроси
Абдулҳай Тожиев фирқа ва давлат арбоби сифатида Туркистон ва Ўзбекистоннинг иқтисодий-маданий ривожланишига, сиёсий мустақиллигига эътибор қаратган. Матбуотда публисистика соҳасида қалам юритиб, ўткир ва долзарб мавзуларда ижод қилган. Мамлакат ва дунё миқёсидаги содир бўлаётган воқеаларга хушёр муносабат билдириб келган. Айниқса, шўролар ҳукуматининг Туркистон ва Ўзбекистонда олиб борилаётган икки юзлама сиёсатидан норози бўлган.
Ўзининг амалий ва журналистик фаолиятида Ўзбекистон ва ўзбек халқи ижтимоий-иқтисодий-сиёсий манфаатини юксак қўйган. 1918—1919-йилларда Фарғона водийсида „ҳунар кўрсатган“ жазо экспедицияси фаолиятини салбий баҳолаган. Масков ёш респеблика олдига қаторлаштирган муаммоларни, бу муаммоларнинг ўзбек халқи тараққиёти учун хизмат қилмаслигини дадил кўрсатган. Абдулҳай Тожиев „Иштирокиюн“, „Қизил байроқ“, „Дархон“, „Туркистон“, „Қизил Ўзбекистон“ газеталарида 40 га яқин мақолаларни чоп эттирган.
Манбалар
- ↑ „АбдулхайТАДЖИЕВ Абдулхай“. cентрасиа.орг. Қаралди: 6-сентябр 2024-йил.
- ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.
- ↑ „АБДУЛҲАЙ ТОЖИЕВ“. жадид-медиа.уз. Қаралди: 21-август 2024-йил.[сайт ишламайди]