Abdulhay Valiyev
Абдулҳай Қосимович Валиев (1929.7.5, Тошкент) — файласуф олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ар-боби (1981), фалсафа фанлари доктори (1967), профессор (1969). Ўрта Осиё давлат университети юридик факултетини тугатган (1952). Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида илмий ходим, катта илмий ходим (19591968), бўлим мудири (1973-йилдан). 1968— 73 йилларда Ўзбек совет энсиклопедияси (ЎзСЕ) Бош муҳаррирининг ўринбосари. Илмий ишлари Туркистон, хусусан Ўзбекистон зиёлиларининг ўтмиши, уларнинг жаҳон илми, маданияти ва маънавиятига қўшган буюк ҳиссасига бағишланган. Айни пайтда Ўзбекистон ижтимоий ҳаётидаги туб ўзгаришлар, янги ижтимоий табақаларнинг шаклланишини тадқиқ қилмоқда. Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1992).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |