Abdulhodiy
Абдулҳодий — عبد الهادی (24.05.1869, Стокголм −1.10.1917, Барселона) — швесиялик рассом, шозилийя тариқати халифаси.
Абдулҳодий | |
|---|---|
Иоган Густав Иван Агуэли | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1869-йил 24-май |
| Вафоти |
1917-йил 1-октабр |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | рассом, шозилийя тариқати халифаси |
Асл исми — Иоган Густав Иван Агуэли (Жоҳн Густаф (İван) Агуели). 1917-йилдан эътиборан Европада Ислом тасаввуфи ва Ибн ал-Арабий таълимоти мутахассиси сифатида танилган. Мутасаввиф-мутафаккир Рене Гуэнон унинг ёрдамида мусулмон бўлган. Рассомчиликка қизиққани боис 1890-йилда Париж шаҳрига бориб, рассом Эмил Бернард (Эмиле Бернард)нинг устахонасида ишлайди. Ўша пайтда у „Соcиете Тҳеосопҳиқуэ“ (Теософ жамияти)га аъзо бўлган. Абдулҳодий 1892-йилда Мариэ Ҳоут исмли шоира, файласуф ва жамияцҳунос аёл билан танишади. У орқали анархизмга мансуб бўлганлар билан яқин мулоқотда бўлади.
Қамоққа олиниши
Полиция қидирувидаги анархизм оқимига мансуб шахсни уйида яширгани учун қамоққа олинади. Қамоқхонада араб, иброний ва малай тилларини ўрганади.
Фаолияти
Озод бўлгач, 1894-йил Мисрга сафар қилиб, у ерда пейзаж жанрида ижод қила бошлайди. 1895-йилда Парижга қайтиб, Шарқ тиллари ва маданиятини тадқиқ этишга киришади. „Écоле дес Лангуэс Ориэнталес“да араб ва ҳинд тилларини, „Écоле Пратиқуэ дес Ҳаутес Éтудес’те“да санскрит тилини ўрганади. Ибн ал-Форизнинг тасаввуфий қасидаларини шарҳлаган устози Деренбург воситасида Ислом дини ва тасаввуфини ўрганади. 1897-йилда Ислом динини қабул қилади. 1898-йилда Буддизм билан қизиқа бошлайди. Ҳиндистонга сафар қилиб, у ерда тўққиз ой бўлади. 1902-йилда „Ревуэ Бланче“ номли журналда мақолалар чоп эттиради. „Л’Инитиатион“ журналида „Ислом ҳақида қайдлар“ сарлавҳали мақолани бошлайди, бироқ тугаллай олмайди. У тасаввуф ва Ибн ал-Арабий мактабининг Ғарбда зиёлилар томонидан тан олинишида муҳим рол ўйнаган. 1901-йилда Энриcо İнсабато исмли ёш италян доктори билан танишади. У билан бирга 1902-йилда Мисрга сафар қилади. У ерда Шарқ ва Ғарбни фикран бир-бирига яқинлаштиришни ирода қилган дўстлар „İл Cоммерcио İталиано“ ва „İл Cонвито“ номли араб-италян тилларида икки газета чиқарадилар. Мазкур газеталарда Ислом тасаввуфи билан боғлиқ мақола ва таржималар нашр қилинади. 1907-йилда Мисрдаги ал-Азҳар университети олимларидан бўлган моликий мазҳаби фақиҳи ва шозилий шайхи Абдурраҳмон Уллайш ал-Кабирга (вафоти: 1349/1930-йил) ихлосмандлик қилиб „Абдулҳодий“ исмини олади. Абдулҳодий Шайх Аҳмад Шариф ибн Муҳаммад ас-Санусий каби эътиборли шахслар билан танишади. Ас-Санусий унга италянлар билан муносабатини тўхтатишни тавсия этади. 1909-йилда Парижга қайтади. 1910-йил охирларида танишган Рене Гуэнон (Абдулвоҳид Яҳё) бошқарган „Ла Гносе“ журналида 1910-1912-йиллар орасида унинг Ислом тасаввуфи билан боғлиқ таржима ва мақолалари чоп этилади. 1913-1914-йилларда яна Мисрга сафар қилади. Инглизлар томонидан маълум бўлмаган сабаблар билан Мисрдан чиқарилганидан сўнг (1915-йил) Испанияга кетади. У ерда сурат чизиш билан машғул бўлади.
Вафоти
Абдулҳодий Барселона яқинида поезд остида қолиб вафот этган[1].
Адабиётлар
- Паул Чаcорнаc. Ла Виэ Симпле де Рене Гуенон. — Париж: 1958. 43-49;
- Жеан Робин. Рене Гуэнон, Тéмоин де ла Традитион. — Париж: 1978. 66-68, 207-208, 211, 238;
- Мичел Чодкиэwиcз. Éпîтре сур л’Униcитé Абсолуэ (Аwҳад ал-Дин Балянı). — Парис: 1982. 17;
- Мустафа Таҳрали. „Абдüлҳâдî (Жоҳн Густаф Агуéли)“. ТДВ İА. — İстанбул: 1988. И, 205-206.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |