Абдулҳошим Исмоилов (1952-йил, 6-сентябр, Фарғона вилояти, Қува тумани) — созанда (ғижжак), бастакор. Ўзбекистон халқ артисти (1990). Тошкент консерваториясининг шарқ мусиқаси кафедрасини тугатган (1989). Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг мақом ансамблида созанда (1974—85), мусиқа раҳбари (198587), бадиий раҳбар (1987-96 ва 1999-йилдан), "Ўзбекнаво" консерт-гастрол бирлашмасида созанда (1997—99). Ижро услубига нозиклик ва майинлик, қочирим-нолаларни, ранг-баранг усулларни усталик ва моҳирона ишлатиш хос. И. раҳбарлигидаги чолғу ансамбли (А. Абдурашидов, А. Холтожиев ва бошқалар) ижроси орқали ўзбек мусиқасига янги — гуруҳли бадиҳа услуби кириб келди. Репертуаридан йирик халқ чолғу куйлари ("Чўли Ироқ", "Насруллойи", "Наврўзи Ажам" ва бошқалар), мақом йўллари ("Чоргоҳ", "Сегоҳ", "Дугоҳ") ва бошқалар) кенг ўрин олган. Бастакор сифатида ўзининг ашула, қўшиқ ва яллалари ("Бўлмас", "Ноз", "Эрка булбул", "Сен ўзинг", "Ўзбекистон", "Тошкентим","Ёримга айтинг", "Учрашув", "Нетай", "Тоғ қизи" ва бошқалар), чолгу ва рақс куйлари ("Ҳолим сўрма", "Гуллола", "Тўёна", "Дил байрами" ва бошқалар) билан шуҳрат қозонган. Қатор хорижий мамлакатларда ўз ижрочилик маҳоратини намойиш этган. Мақом ижрочиларининг 1-республика танлови лауреати (1983)[1]. 3нафар фарзанднинг отаси. 2 огил ва 1 қиз

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил