Абдулкарим Андоқий (арабча: عبد الكريم الأنداقي) — фақиҳ, ровий ва сўфий.

Абдулкарим Андоқий
Таваллуди 400/1009 йил
Самарқандга қарашли Андоқ қишлоғи.
Вафоти 481/1088 йил.


Абдулкарим Андоқий 400/1009 йили Самарқандга қарашли Андоқ қишлоғида таваллуд топган[1].

Фаолияти

Абдулкарим Андоқий ҳадис ва фиқҳ бўлиш билан бирга, комил инсонийлик фазилатларини ўзида мужассам этган. У нафақат фақиҳ сифатида, балки тасаввуфнинг йирик намояндаси ва йирик олими сифатида танилган. У катта-киччик ёшдаги илму толибларга турлича таълим-тарбия бериш усулини қўллаган. Бу усул тариқатда катта маъно-мазмунга эга ҳисобланган.

Устози ва илмий сафарлари

Абдулкарим Андоқий йирик тасаввуф олими Имом Юсуф Ҳамадонийнинг издоши бўлган. У Юсуф Ҳамадонийнинг Хоразм ва Бағдод сафарларида унга ҳамроҳлик қилган. Абдулкарим Андоқийнинг набираси Ҳасан Андоқий (460/1068-552/1157) ҳам тасаввуф олими бўлган.

Вафоти

Абдулкарим Андоқий 481/1088-йилда вафот этган[2].

Манбалар

  1. ↑ Абу Абдуллоҳ Ёқут Ҳамавий. Муъжам ал-булдон. Ж. 1. — Байрут, 1979. 214.
  2. ↑ Абдулкарим Самъоний. Ансоб. Ж. 1. — Қоҳира, 1998. 215.

Адабиётлар

  • Исаэв Й., Аббосов А. Иштихоний алломалар. Имом Бухорий халқаро маркази. 2016. 73.