Абдулкарим Бухорий (? — 1830-йил) — Бухоро амирлигида яшаган тарихчи, географ, сайёҳ.

1804-йил амир Ҳайдар Россияга юборган элчилар сафида таъминотчи бўлиб Петербург, Москва ва Астрахон (Ҳожи Тархон) шаҳарларида бўлган. 1807-йил Туркияга юборилган элчилар сафида саркотиб бўлиб Истанбулга борган ва у ерда уйланиб, умрининг охирига қадар яшаб қолган.

Абдулкарим Бухорийнинг Туркистон ва Афғонистон тарихига доир биргина асари бизгача етиб келган бўлиб, у „Тарихи Надимий“ номи билан машҳур. Бу асарни франсуз шарқшуноси Ш. Шефер „Марказий Осиё тарихи“ деб номлаб, франсуз тилида Парижда нашр этган (1876-йил)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил