'Абдулкарим Нодирпошў (1807—1885-йиллар, Метелия) — турк ҳарбий арбоби. Россия-Туркия уруши (1828—1829-йиллар) қатнашчиси. 1853—1856-йиллардаги Қрим уруши даврида Анадолу армиясига қўмондонлик қилган. 1862-йилда Черногория-Туркия урушида қатнашган. 1876-йилда Мурод В ҳукуматида ҳарбий вазир бўлган. Сербия-Туркия уруши (1876-йил)да Туркия армиясига қўмондонлик қилиб, сербларни тормор қилган. 1877-1878-йиллардаги Россия-Туркия уруши бошларида туркларнинг Болқон ярим оролидаги армиясига қўмондон бўлган. Урушдаги мағлубиятлар сабабли қўмондонликдан четлатилиб аввал Лемнос оролга, сўнгра Родос оролга сургун қилинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил