Abdulkarim al-Halabiy
Абдулкарим ал-Ҳалабий (арабча: عبد الكريم الحلبي – Абу Муҳаммад (Абу Али) Қутбуддин Абдулкарим ибн Абдуннур ибн Мунир ал-Ҳалабий) – ҳадис ва қироат олими.
Абдулкарим ал-Ҳалабий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1265-1266-йил (ҳижрий 663-664-йил) |
| Вафоти |
милодий 25.03.1335-йил (ҳижрий 30.07.735-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | ҳадис ва қироат олими |
Ҳаёти
Абдулкарим ал-Ҳалабий 1265-66-йиллар (ҳижрий 663-64-йиллар)да Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. Манбаларда „Ибн ухт аш-шайх Наср ибн Сулаймон“ ёки „Ибн Умар ал-Манбижий“ деган кунялар билан халқ орасида танилгани келтирилади. Абдулкарим ал-Ҳалабийнинг қори бўлиб етишишида тоғаси Наср ибн Сулаймон ал-Манбижийнинг ҳиссаси катта бўлиб, ёшлигида ундан қироат илмини ўрганган. Кейинчалик илм талабида Қоҳира, сўнг Дамашқ ва Ҳижозга борган Абдулкарим ал-Ҳалабий ердаги кўплаб олимлардан таҳсил олган. Абу Тоҳир Исмоил ибн Ҳибатуллоҳ ал-Малижий, Сафийюддин Ҳалил ибн Абу Бакр ал-Мароғий, ас-Саховий, шайх Ҳасан ибн Абдуллоҳ ар-Рошидий, ал-Камол аз-Зарийр, аш-Шотибий каби устозлардан қироат илмини ўрганиш билан бир қаторда, Миср, Шом, Ҳижоз, Дамашқ ва бошқа минтақалик мингдан зиёд устозлардан ҳадис эшитган. Жумладан, Мисрнинг ҳанбалий мазҳаби қози ал-қузотлари Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Мақдисий, Ибн Дақиқ ал-Ийд, Абу-л-Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Мақдисий, Абу-л-Аббос Аҳмад ибн Абдулхолиқ, Зайнаб бинт ал-Маккий ал-Ҳарроний, Абу Муҳаммад Абдулазиз ал-Ҳарроний каби олимлардан ҳадис илмини ўрганган. Унинг олий иснод билан ҳадис ривоят қилгани ва устозларининг адади минг ёки бир минг уч юз нафар бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Кўп маротаба ҳаж сафарига борган. Абдулкарим ал-Ҳалабий ва Шамсуддин аз-Заҳабий бир-бирларидан ҳадис ривоят қилганлар. Унинг шогирдлари ичидан Ибн ал-Мулаққин, Ибн Рофеъ, Ибн Балабон, Ибн Марзуқ ал-Хатиб ва Абдулқодир ал-Қураший каби олимлар етишиб чиққан. Манбаларда унинг ҳанафий мазҳабига мансуб тавозеъли, гўзал ахлоқли шахс бўлгани зикр қилинган.
Асарлари
- „Ал-Иҳтимāм би-талхӣс китāб ал-илмāм“. Ибн Дақиқ ал-Ийднинг „Ал-Илмāм би-аҳāдӣс ал-аҳкāм“ номли асарининг мухтасари;
- „Шарҳ саҳӣҳ ал-Бухāрӣ“;
- „Ал-Маврид ал-’азб ал-ҳанӣ фи-л-калāм ’алā сӣра Абд ал-Ғанӣ“;
- Абдулғаний ибн Абдулвоҳид ал-Жаммоилийнинг „Ад-Дурра ал-музийя фи-с-сӣра ан-набавийя“ номли асарининг шарҳи;
- „Тарӣх Миср“. Мисрлик бўлган ёки Мисрда яшаган ҳадис ровийларининг биографияларига оид алифбо тартибида битилган асар;
- „Му’жам аш-шуйӯх“. Муаллиф устозлари биографиясига оид асар;
- „Ал-Арбаъӯн ат-тусā’иййāт“;
- „Ал-Арбаъӯн ал-мутабāйинāт“;
- „Ал-Арбаъӯн ал-булдāнийя“.
Вафоти
Абдулкарим ал-Ҳалабий 1335-йил 25-мартда (ҳижрий 30-июл 735-йил) Мисрда вафот этган[1].
Адабиётлар
- Аз-Заҳабий. Му’жам аш-шуйӯх. – Тоиф: 1988. И, 412;
- Ибн Ҳажар. Ад-Дурар ал-кāмина. ИИ, 398-399;
- Ибн ал-Жазарий. Ғāя ан-ниҳāя. И, 402;
- Али Токсарı. „Кутбüддин эл-Ҳалебî“. ТДВ İА. – Анкара: 2002. ХХВИ, 484.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |