Абдулкарим ибн Муҳаммад Сам’оний (арабча: عبد الكريم بن محمد السمعاني— Абдулкарим ибн Муҳаммад Сам’оний — Тўлиқ исми Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Сам’оний (1113-1167)) — Муҳаддис, тарихчи ва адабиёцҳунос.

Абдулкарим ибн Муҳаммад Сам’оний
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис

Ҳаёти

Сам’оний 1113 йил Марвда туғулган. Аждодлари бутун ислом оламида машҳур муҳаддис, фақиҳлар бўлишган. Марвдаги машҳур олимлардан сабоқ олган. Дастлабки, саёҳатини амакиси Аҳмад ибн Мансур Сам'оний билан бирга, Нишопурга қилган. Сўнгра Хуросон, Мовароуннаҳр, Ироқ, Ҳижоз, Сурия ва Табаристон шаҳри бўйлаб узоқ сафарда бўлган. 8 йил Бағдодда яшаган, у ердан 2 марта Маккага ҳаж қилган. Рай, Ҳамадон, Дамашқ, Куфа, Басра, Тус, Қуддусда бўлган. Саёҳати давомида олимлар билан учрашиб, улардан сабоқ олган. 1143-44-йилларда Марвга қайтиб, Амидия мадрасасида дарс берган.[1]

Фаолияти

Кейинги йилларда ўғли Абдурраҳмон билан Ўрта Осиё шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилган. У фиқҳ, ҳадис, араб тили тилшунослиги, грамматикаси, адабиётига доир 50 дан зиёд асар ёзган. Унинг айниқса тарих ва географияга доир асарлари қимматлидир.

Асарлари

Унинг „Ал-ансоб“ („Нисбалар китоби“)да Хуросон ва Мовароуннаҳрда яшаган юзлаб муҳаддислар, муфассирлар, фақиҳлар ҳақида ноёб маълумотлар келтирилган. Шунингдек, алломанинг „Ад-даъвату-н-набавийя“ („Пайғамбар дуолари“) асари ҳам мусулмонлар орасида кенг тарқалган.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 595.