Абдулла Қаҳрамонжон ўғли Абдуллаев (1997-йил 1-сентябрда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган) — ўзбекистонлик футболчи, Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ва Навбаҳор клуби футболчиси. Ярим ҳимоячи позициясида тўп тепади.

Абдулла Абдуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Абдулла Қаҳрамонжон ўғли Абдуллаев
Таваллуд санаси 1997-йил 1-сентябр (1997-09-01) (29 ёш)
Таваллуд жойи Қўрғонтепа Ўзбекистон
Бўйи 181 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Навбаҳор
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2012—2017 Бунёдкор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016 Сементчи 12 (0)
2017—2022 Бунёдкор 82 (2)
2022—2023 ОКМК 43 (2)
2023—2024 Кҳор Факкан 21 (0)
2024—2025 Пахтакор 25 (1)
2025—2026 Дибба СCC 1 (0)
2026— Навбаҳор 1 (0)
Миллий терма жамоа‡
2018—2019 Ўзбекистон У-23 17 (1)
2021— Ўзбекистон 26 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 12-июл учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2026-йил 12-июл учун)

Футболчилик фаолияти

Абдулла Абдуллаев футболчилик фаолиятини Бунёдкор клубининг ёшлар тизимидан бошлаган. Профессионал жамоалардаги дебютини 2015-йилда „Бунёдкор-2“ жамоасида ўтказган. Ўзбекистон Суперлигасидаги илк дебутини Тошкентнинг Бунёдкор клуби сафида 2017-йилда ўтказган. Бунёдкор клуби сафида 5 йил давомида тўп сурди ва 2019-йилда „қалдирғочлар“ билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигаси бронза медалини қўлга киритган. 2022-йилги мавсум олдидан „АГМК“ клубига ўтди[1][2]. Олмалиқ жамоаси таркибида 2 мавсум давомида ўйнади. Бу давр муобайнида Абдуллар АФC Осиё чемпионлар лигасида иштирок этди ва жамоаси билан биргаликда 2023-йилги Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борган.

2023-йил 8-сентябрда БААнинг Кҳор Факкан клуби билан шартнома имзолади. 2024-йил ёзги трансфер ойнасида БАА жамоасини тарк этди ва Ўзбекистонга қайтди[3]. 2024-йил 15-июлда Пахтакор клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолагани эълон қилинди[4].

2026-йил 13-июл куни Навбаҳор клуби Абдулла Абдуллаевни ўз сафига қўшиб олди[5].

Терма жамоадаги фаолияти

Абдулла Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларининг бир қатор ёш тоифаларида ўйнаган. Катталар сафидаги илк дебютини 2021-йилда Среčко Катанеc мураббийлиги остида Швеция терма жамоасига қарши ўйинда ўтказди[6].

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[7].

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[8].

Манбалар

  1. ↑ „Эшитдик-да! "Бунёдкор" футболчиси АГМКга ўтади“. 2023-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-август.
  2. ↑ „Расман: Абдулла Абдуллаев — АГМК футболчиси!“. 2023-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-август.
  3. ↑ „Эшитдик-да! Абдулла Абдуллаев қайси клубга ўтиши маълум“ (2024-йил 13-июл).
  4. ↑ „Абдулла Абдуллаев "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартнома имзолади“ (2024-йил 15-июл).
  5. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 13-июл.
  6. ↑ „СWЕДЕН ВС. УЗБЕКИСТАН 2 - 1“. 2022-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-август.
  7. ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
  8. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар