Abdulla Sher
Абдулла Шеров (1943-йил 5-август; Тошкент вилояти Чиноз тумани) — шоир, таржимон ва олим. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ўзбекистон халқ шоири.
| Абдулла Шеров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1943-йил 5-август |
| Касби | Шоир, таржимон, олим |
| Ижод қилган тиллари | ўзбек тили |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти ва фаолияти
Абдулла Шеров 1943-йилда Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Йўлтушган қишлоғида, ҳунарманд-мисгар оиласида туғилган. 1960-йил ўрта мактабни тамомлаб, аввал бошланғич синф ўқитувчиси, кейин „Ленин байроғи“ туман газетасида адабий ходим бўлиб ишлаган. 1970-йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетини тугатган. 1969-йилдан бошлаб „Гулистон“ журнали ва „Ўзбекистон Физкултурачиси“ газетасида турли лавозимларда ишлаган. 1981-йилда Москвада Олий адабиёт курсини тамомлаган. Ўша йили шоир „Ёшлик“ журналида масъул котиб лавозимида ўз фаолиятини бошлаган[1]. 1984-йилдан Ёзувчилар уюшмаси биринчи котиби ўринбосари, Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими масъул котиби лавозимларида ишлаган. 1989-йилдан бошлаб, 22 йил давомида Абдулла Шер Ўзбекистон Миллий университетида ўқитувчи, доцент, кафедра мудири лавозимларида фаолият юритган. 2023-йилда шоирнинг 80 йиллиги кенг нишонланган[2].
Ижоди
Абдулла Шер 1958-йилда ижодга кириб келган. 1959-йилда илк шеъри матбуотда эълон қилинган. 1973-йилда шоирнинг илк шеърий тўплами „Кўклам табассуми“ номи билан нашр этилган. Шундан кейин бирин-кетин „Алёр“, „Атиргул сояси“, „Роз“, „Куз ҳилоли“, „Қадимги куй“, „Нуқтадан сўнг“, „Тоқат“, „Ёнаётган йўл“, „Ёмғирлар оралаб“, „Сарбаст қўшиқлар“, „Севги олмоши“, „Севилмаган менинг севгилим“, „Гул йиллар, булбул йиллар“ каби шеърий ва „Асрларнинг асраганлари“ номли насрий асарлари нашрдан чиққан. Шоир таржима соҳасига ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Жумладан, Байроннинг „Дон Жуан“, Ҳеинрич Ҳеиненинг „Қўшиқлар китоби“ асарларини олмончадан таржима қилган. Рус тилидан Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Ахматова, Чаренц, Твардовский каби шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига ўгирган. Бундан ташқари шоирнинг шеърлари ҳам рус, литва, инглиз, испан, озарбайжон, турк, қозоқ, қрим татар каби бир қатор тилларга таржима қилинган. Шунингдек, у "Ахлоқшунослик" ва "Эстетика" фанларидан ўқув қўлланмалар ва дарсликлар муаллифи. Қуйида шоир ижодидан намуна:
|
* * * |
|
Мукофотлари
Шоир 1975-йилдан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ва 1977-йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[3]. Абдулла Шер 2000-йилда Олий та’лим а’лочиси кўкракнишони билан тақдирланган. 2023-йилда шоирга Ўзбекистон халқ шоири унвони берилган[4][5][6][7].
Манбалар
- ↑ „Абдулла Шер. Ше’рлар“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 27-август 2023-йил.
- ↑ „Гўзаллик ҳадя этувчи ижодкор“. уза.уз. Қаралди: 4-декабр 2023-йил.
- ↑ „Абдулла Шер (1943)“. зиёуз.уз. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Президент фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва ОАВ ходимларини мукофотлади“. хабар.уз. Қаралди: 26-август 2023-йил.
- ↑ „Президент фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва ОАВ ходимларини мукофотлади“. ойина.уз. Қаралди: 26-август 2023-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, сан’ат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. уза.уз. Қаралди: 26-август 2023-йил.
- ↑ „Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳалари ходимлари мукофотланди“. кун.уз. Қаралди: 31-август 2023-йил.