Abdullanoma
"Абдулланома", "Шарафномаи шоҳий" — Мовароуннаҳрнинг ХВИ асрдаги тарихига бағишланган тарихий асар. Ҳофиз Таниш Бухорий томонидан 1584—1590 йиллар оралиғида форс тилида ёзилган.
Асар Бухоро ҳукмдори Абдуллахон ИИ га бағишланиб, „Шарафномаи шоҳий“ ва қисқартирилган айрим нусхалари „Зафарномаи Абдуллахон“ номлари билан ҳам аталади. Асар назм аралаш қофияланган наср билан ёзилган бо'либ, муқаддима, икки мақола (қисм) ва хотималардан иборат. Аммо асарнинг охирги қисми ёзиб тугатилгани маълум эмас. Асар муқаддимасида Абдуллахоннинг ҳокимиятга келгунига қадар Мовароуннаҳрда юз берган сиёсий воқеалар — Чингизхоннинг истилоси ва мўғуллар ҳукмронлиги, Дашти Қипчоқда Абулхайрхон давлати (1428 — 1468)нинг барпо бўлиши, Шайбонийхон (1451 — 1510)нинг Хуросонга юришлари, шайбонийлар билан Заҳириддин Бобур ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар ҳамда Абдуллахоннинг насли ва насаби тўғрисида ҳикоя қилинади. „Абдулланома“нинг асосий қисмида Шайбонийхондан сўнг Мовароуннаҳрдаги сиёсий вазият, унинг бир қанча майда ҳокимликларга бўлиниб кетиши, Абдуллахоннинг марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва мамлакатни сиёсий жиҳатдан бирлаштиришга қаратилган ҳаракатлари, унинг Дашти Қипчоқ ва Хуросонга юришлари, ХВИ асрнинг 80 — 90-йилларида Бухоро, Хоразм ва Бадахшондаги сиёсий вазият ҳамда Хоразм билан Бадахшоннинг Бухоро хонлигига қўшиб олиниши каби тарихий воқеалар баён этилади. Асарда ХВИ асрда Мовароуннаҳр билан Туркия, Ҳиндистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларга ҳамда Россия билан савдо алоқаларига оид маълумотлар бор. Унда ХВИ асрда Бухоро хонлиги қўшинларининг тузилиши, ҳарбий тактикаси, қурол-яроғлари ҳамда Мовароуннаҳрда, шу жумладан Бухорода қурилган меъморчилик обидалари ва сув иншоотлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Тарихий асарда Мовароуннаҳр халқларининг этник таркиби, жумладан қанғли, қипчоқ, қорлиқ, халаж, оғажири, урёнқит, қўнғирот, орлот, уйғур, сулдуз, баёвут, дўрмон ва бошқа қавмларнинг келиб чиқиши ва уларнинг урф-одатлари тўғрисида маълумотлар бор. Уни ёзишда Хофиз Таниш Наршахийнинг „Бухоро тарихи“, Рашидуддиннинг „Жоме ат-таворих“, Жувайнийннж „Тарихи жаҳон кушой“, Мирхонднинг „Равзат ус-сафо“, Шарафуддин Али Яздийнинг „Муқаддимаи Зафарнома“, Кошифийнинг „Рашаҳот айн ал-ҳаёт“, Мирзо Ҳайдарнинг „Тарихи Рашидий“ ва бошқа тарихий асарлардан фойдаланган бўлсада, аммо асарнинг асосий қисми ХВИ асрда содир бўлган кўпгина тарихий воқеаларни ўз кўзи билан кўрган шоҳидлардан тўпланган материаллар асосида ёзилган. Бу асар Мовароуннаҳр халқларининг ХВИ асрдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётини ўрганишда биринчи даражали манбалардан ҳисобланади. Асарни 1942 — 1951 йилларда ўзбек шарқшунос олими С. Мирзаев (1885 — 1961) ўзбек тилига таржима қилди. Б. Аҳмедов уни тўлдириб ва тузатиб қайта нашр этди (1999-2000)[1].
Адабиётлар
- Ҳофиз Таниш ибн Мирмуҳаммад Бухорий, Абдулланома, 1-жилд, Т., 1966;
- 2-жилд, Т., 1969;
- [академик Б. Аҳмедов қайтатайёрлаган], 1-жилд, Т., 1999;
- 2-жилд, Т., 2000;
- Умняков И. И., „Абдулланаме“ Хафиза Таниша и её исследователи, Записки коллегии востоковедов при Азиацком музеэ Российской Академии наук, т. 5, Л., 1930;
- Аҳмедов Б., Муниров К,., Ҳофиз Таниш Бухорий, Т., 1963.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |