Abdullaxon II
Абдуллахон ИИ (тўлиқ исми: Абдулла ибн Искандархон ибн Жонибек султон ибн Хожа Муҳаммад ибн Абулхайрхон) (1534; Миёнкол, Офаринкент — 1598-йил 8-феврал, Самарқанд, Бухоро яқинидаги Баҳоуддин мажмуасига дафн этилган) — ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан чиққан энг йирик ҳукмдори (1583—1598-йиллар), давлат арбоби, саркарда, илм-фан, маърифат, маданият ҳомийси.
| Абдуллахон ИИ | |
|---|---|
Абдулла ибн Искандар ибн Жонибек султон ибн Хожа Муҳаммад ибн Абулхайрхон | |
|
Абдуллахон ИИ портрети | |
Улуғ хон | |
|
Мансаб даври 1583-йил – 8-феврал 1598-йил | |
| Ўтмишдоши | Искандархон |
| Вориси | Абдулмўминхон |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1533-йил Бухоро хонлиги Миёнқол Офаринкент |
| Вафоти |
2-феврал 1598-йил Бухоро хонлиги Самарқанд |
| Фуқаролиги | Бухоро хонлиги |
| Болалари | Абдулмўминхон |
| Ота-онаси | |
| Дафн этилган жойи |
Бухоро Дахмаи шоҳон |


Абдуллахон ИИ — давлат арбоби, саркарда, илм-фан, маърифат, маданият ҳомийси
Бобоси Жонибек султон (вафоти 1528—1529) Кармана ва Миёнкол ҳокими (1512—1513-йилдан бўлган. Отаси Искандар султон ўғли туғилган пайтда Офаринкентни, кейичалик, афтидан ака-укаларидан бири вафот этгач, Карманани бошқарган. Абдуллахон ИИ Шайбонийхон вафотидан кейин парчаланиб кетган мамлакат ҳудудини қайта бирлаштириш, марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун ёшлик чоғидан қаттиқ кураш олиб борган. Тошкент ҳокими Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон) билан Косон ёнида (1548-йил), Мўғулистон хони Абдуррашидхон ва шайбонийлардан Дўстум султонлар қўшинига қарши Фороб ёнида (1554-йил) жанг қилган. Ёш Абдулла султон ўзининг ҳукмдор сифатидаги бутун ғайрат-шижоатини 1551-йил Карманада намойиш этган; вилоятга Тошкентдан Наврўз Аҳмадхон ва Самарқанддан Абдуллатифхон ҳужум қилганлар, Искандар султон Амударё ортига қочган. Абдулла султон отаси вазифасини ўз зиммасига олиб бу ҳужумни муваффақиятли қайтарган. Кейинги йилларда (1552—1556-йиллар) ўз мулкини ғарбга — Бухоро томонга ва жанубий-шарқ — Қарши ва Шаҳрисабз томонга кенгайтиришга интилган. Бу саъй-ҳаракат дастлаб муваффақияциз чиққан, ҳатто 1556-йил у ота мерос мулкини ташлаб Майманага қочишга мажбур бўлган. У амакиси, Балх ҳокими Пирмуҳаммаддан ҳарбий ёрдам олиб ва пири Жўйбор хожаларидан Хожа Муҳаммад Ислом кўмагида Наврўз Аҳмадхон, кейинчалик унинг ўғиллари Дарвешхон ва Бобо султонларга қарши узоқ муддат кураш олиб борган. Наврўз Аҳмадхон вафот этгач (1556), дарҳол Кармана ва Шаҳрисабзда ўз ҳукмронлигини тиклайди, 1557-йил майда Бухорони қўлга киритади ва уни ўз пойтахтига айлантиради. 1561-йил отасини давлат бошлиғи — хон деб эълон қилиб, унинг номидан мамлакатни ўзи бошқара бошлайди.

Марказий хокимиятга бўйсунишдан бош тортган шайбоний султонлар билан курашиб Балх (1574), Самарқанд (1578), Тошкент, Сайрам, Туркистон (1583) ва Фарғона (1583)ни эгаллайди. 1582-йил Даштга юриш қилиб Улуғтоғта қадар борган. 1583-йил отаси Искандархон вафот этгач, мамлакатни ўз номидан бошқара бошлайди. Марказий ҳокимиятга қарши кўтарилган Маймана ва Гарчистон (1583), шунингдек Бадахшон (1585)даги ғалаён, тартибсизликларни бостирган. Хоразмга икки марта юриш (1594, 1596) қилиб, у ерда марказий ҳокимият ҳукмронлигини қайта тиклаган. Абдуллахон ИИ мамлакат ҳудуди яхлитлигини тиклаш йўлида қўшни хорижий давлатлар билан ҳам кураш олиб борган. Масалан, Туркия Мовароуннаҳрда ўз таъсирини кучайтириш ниятида Абдуллахон ИИ га қарши курашда Бобо султонга ёрдам берган. Бобо султон турк аскарлари ёрдамида Насаф ёнида Абдуллахон ИИ га қарши жанг қилган. Абдуллахон ИИ сафавийлар билан Хуросон, Ғилон учун курашиб уларни ўз тасарруфига киритган. Шарқий Туркистонга қилинган юришда Қашқар ва Ёркент вилоятларини олган. Бобурийлар ҳам Бадахшон, Шом, Афғонистон ва Хуросон учун Абдуллахон ИИ га қарши курашганлар. Абдуллахон ИИ бунга қарши Синд (1583), Кашмир (1586)ни эгаллаб, давлатнинг жанубий. чегараларини мустаҳкамлаган[1].
Абдуллахон ИИ даврида мамлакат ҳудуди
[2]. Бй Шокҳрукҳмирзо Ташқи сиёсатиАбдуллахон ИИ фаол ташқи сиёсат олиб борган. Бу даврда шайбонийлар Эрон, Ҳиндистон, Туркия,Хитой, Россия ва бошқа мамлакатлар билан кенг дипломатик, иқтисодий, савдо алоқалари олиб борганлар. Масалан, Абдуллахон ИИ элчилари 1583-йил Москвадан ўқ-дори, ов қушлари, мато олиб келганлар. Бундай элчилик 1589, 1595-йилларда ҳам қайтарилган. Абдуллахон ИИнинг мамлакат ички сиёсатидаги, давлат бошқарув тизимини мустаҳкамлаш, айниқса пул ислоҳоти ўтказиш йўлидаги фаолияти натижалари кейинги даврларда ҳам сақланиб қолган. У кўплаб турли иншоотлар қурдирган. Ҳозиргача халқ орасида у ёки бу иншоот қурилиши Амир Темур ёки Абдуллахон ИИ га нисбат берилади. Ҳиндистон билан дипломатик алоқаларАбдулахон ИИ 1572-йилда Ҳиндистонга Хўжа Олтамиш бошчилигидаги элчиларни юборади. Хўжа Олтамиш совға-саломлар ва мактуб билан Бобурий Акбаршоҳ ҳузурига етиб келади. Абдуллахон ИИ юборган мактубида Ҳиндистон билан ўтмишда алоқалар бўлганлигини эсга солади, дўстлик муносабатлари ҳақида ёзади[3]. Ҳинд олими Р.Ч Варманинг тадқиқотларига кўра, Абдуллахон ИИ ўз элчиси орқали Эрон ҳудудини икки мамлакат ўртасида тақсимлаш режасини илгари сурган ва бу режа икки мамлакат ўртасида сир сақланган. Абдуллахон ИИ кейинчалик икки маротаба яна элчиларини юборади. У 1577-йилда Бухоро элчиси Абдураҳимни Ҳиндистонга жўнатган. Абдуллахон ИИ нинг элчиси бу сафар Акбаршоҳга Эронни бўлиш таклифи билан келади. Бобурий ҳукмдор 1579-йил Абдуллахон ИИ ҳузурига Мирза Пўлат бошчилигидаги ҳинд элчиларни юборган. Узоқ йиллардан сўнг Ҳинд ҳукмдори Бухорога Абдуллахон ИИ ҳузурига Хўжа Ашраф Нақшбандий бошчилигидаги элчиларни яна юборади. 1579-йили Абдуллахон саройига сунний маҳзабдаги Мирза Пўлат бошчилигида ҳинд элчилари юборилган. Узоқ йиллардан сўнг Акбар Бухорога 1597-йили 17-майда элчи юборишга қарор қилади[4]. Усмонли давлати билан дипломатик алоқаларАбдуллахон ИИ 1571-йилда Усмонли ҳукмдор Салим ИИ га мактуб йўллайди. У мактубида Сафавийларга қарши биргаликда курашиш кераклигини айтиб ўтади. Абдуллахон ИИ мактубида Салим ИИ нинг отаси Сулаймон И даврида икки мамлакат ўртасида Сафавийларга қарши курашилганлигини эсга солади. Салим ИИ жавоб мактубида Қибрис масаласи билан машғуллигини билдиради ва Абдуллахон ИИ нинг таклифига ҳеч қандай фикр билдирмайди. Абдуллахон ИИ 1588-йилда Истамбулга элчилари Ҳожи Баҳодирқул ва Боқи Ҳожиларни юборади[5]. Абдуллахон ИИ даврида маданий ҳаётАбдуллахон ИИ даврида Бухоро яқинидаги Сумитон (Жўйбор) мавзесида Жўйбор хожаларидан Абу Бакр Саъд (970/971 йил вафот этган) мозори атрофига Мадраса, масжид, хонақоҳ ва чорбоғ (1558—1566), Бухорода мадраса (қаранг Абдуллахон мадрасаси), ҳаммом, Говкашон, Фатхулла қушбеги, Миракан, Хожа Муҳаммад Порсо, янги Чорсу (1569—1570), тим (қаранг Абдуллахон тими), Кармана яқинида Зарафшон дарёси устига кўприк (1582) ва бошқа қурилди. Бундай иншоотлар ва карвонсаройлар Самарқанд, Тошкент, Балх ва бошқа шаҳарларда ҳам қурилган (масалан, Абдуллахон ИИнинг нуфузли амири Қулбобо Кўкалдош шарафига Тошкентда қурилган Кўкалдош мадрасаси ва бошқалар). Карвон йўлларида сардобалар, работлар, каналлар, сув омборлари (қаранг Абдуллахон банди), кўприклар (масалан. Сурхондарёда халқ орасида Искандар кўприги номи билан машҳур бўлган Ғишткўприк ва бошқалар), чорбоғлар бунёд этилган Абдуллахон ИИ даврида шаҳарсозлик, илм-фан ва адабиётАбдуллахон ИИ даврида мамлакатда шаҳарсозлик, адабиёт, илм-фан тараққий этган. Бухоро маданият, илм-фан марказига айланган Ҳофиз Таниш Бухорийнинг Абдулланома („Шарафномайи шоҳий“) (1584—1589), Амин Аҳмад Розийнинг „Ҳафт иқлим“ (1583), Мутрибийнинг дунё харитаси илова қилинган „Тазкироти шуаро“ (тахминан. 1593—1595) ва бошқа илмий асарлар яратилди. Бухорода машҳур Абдуллахон кутубхонаси ташкил қилинган. Унда машҳур хаттотлар Мир Али Ҳиравий, Аҳмад Ҳусайнийлар ва бошқа китоб кўчириш билан машғул бўлишган. Ҳасанхожа Нисорийнинг „Музаккири аҳбоб“ асари Абдуллахон ИИ га бағишланган. Бу даврда шоир, адиб ва илоҳиётчи олимлардан Мушфиқий, Низом Муаммоий, Муҳаммад Дарвиш охунд, қози Поёнда Зоминий, мулла Амир, Муҳаммад Алти Зоҳид, табиблардан мавлоно Абдулҳаким ва бошқа яшаб ижод этган. Абдуллахон ИИнинг ўзи ҳам истеъдодли шоир бўлиб, „Хон“ тахаллуси билан ўзбек ва форс тилларида шеърлар ёзган. Мамлакатда (Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Балх ва бошқа шаҳарларда) ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ривожланган. Ҳунармандлар турли ипак матолар, уй-рўзғор, заргарлик буюмлари, қурол-яроғлар ва бошқа тайёрлардилар. Мовароуннаҳр усталари тайёрлаган буюмлар ички ва ташқи бозорда жуда харидоргир бўлган[7]. ХВИ аср тарихчиси, ўзбекларнинг Қатағон қабиласидан бўлган Муҳаммад Яр ибн Араб Қатагон „Мусахир ал-билад“ („Мамлакатларни забт этиш“) асарини ёзган. Асарда Шайбонийлар, жумладан, Абдуллоҳхон ИИ даври ҳақида ҳикоя қилинади[8]. Ҳарбий санъат ривожланишиҲарбий санъат тараққий этган. Қўшин таркибини найза, қилич, манжаниқ, нафтандоз ва шотулар билан қуролланган отлиқ ва пиёда қисмлар ташкил қилган. ХВИ аср иккинчи ярмидан қўшин Туркия ва Россиядан келтирилган пилта милтиқ ва замбараклар билан қуроллана бошлаган (яна қаранг Бухоро хонлиги) ЎлимиАбдуллахон ИИ 1598-йил 8-февралда Самарқандда вафот этган. Унинг вафоти тўғрисида манбаларда маълумотлар турлича. Баъзи манбаларда Абдуллахон ИИ ўз ажали билан вафот этган дейилса[9], баъзи муаллифлар хоннинг вафотига ўғли Абдулмўминхон сабабчи бўлган деб ҳисоблайди[10]. Жўйбор шайхлари хонадонига мансуб Муҳаммад Толиб ўзининг „Матлаб ут-толибин“ асарида Абдуллахон ИИ ўз ўғли Абдулмўминхон буйруғи билан Боқимуҳаммадбий томонидан заҳарланиб ўлдирилган, дея қайд этади. Лекин бу маълумот тахминий эканлигини ҳам эслатиб ўтади[9]. 1588—1589-йили Абдуллахон ИИ Абдулмўминхонни қўшин билан Хуросонга юборади. Шаҳзода зиммасига юклатилган вазифани яхши уддалайди. Бироқ унинг бошига олий ҳукмдорликни қўлга киритишдек аҳмоқона хаёл пайдо бўлади. У Амир Муҳаммад Боқи Дўрмонни отасининг овқатига заҳар солиб қўйишга кўндиради. Бу иш амалга оширилади. Абдуллахон 10 кун жисман ва руҳан қаттиқ азоб-уқубатни бошидан кечиради, Самарқанддаги Чақар маҳалласида, Гўри Амир яқинида вафот этади. Унинг жасади ўғли етиб келгунча 20 кун атрофида шу ерда сақланади. Шундан сўнг хоннинг жанозаси ўқилиб, Бухорода Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидаги Дахмаи шоҳонга дафн қилинади[10]. А. Жуманазарга кўра, Абдуллахоннинг ўлими воқеасига яна аниқлик киритилиши талаб этилади. Сабаби, Мутирибий бу борада Абдулмўминхон тахтга кўз тиккан бўлса-да, отасини ўлдиришга улгурмагани ҳақида маълумот берган[10]. Манбалар
Адабиётлар
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||







