Abdullo Aslonov
Абдулло Убайдуллоэвич Аслонов (туғ. 8-июл 1984-йил, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек ўқитувчиси. 2020-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
| Абдулло Аслонов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2020-йил | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Орипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Музаффар Солиев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1984-йил 8-июл Самарқанд вилояти, ЎзССР, СССР |
| Маълумоти | Самарқанд давлат чет тиллар институти |
Биографияси
Абдулло Аслонов 1984-йил 8-июлда Самарқанд вилоятида туғилган. 2003-йилдан 2009-йилгача Англиянинг учта нуфузли университетида таҳсил олди. 2011-йилда бакалавриат, 2014-йилда — Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратурасини тугатган.
Меҳнат фаолиятини 2010-йилда „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд вилоят кенгашида тўгарак раҳбари лавозимида иш бошлаган. 2012-йилдан 2018-йилгача „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд вилояти, Навоий вилояти ва Марказий Кенгаши офисларида раҳбар лавозимларида ишлаган. 2018-йилдан 2020-йилгача Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгашининг раиси бўлиб ишлаган[1].
2020-йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар ишлари бўйича комиссиясининг раиси бўлди. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси[2].
2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Манбалар
- ↑ „Руководство“. О'зЛиДеП. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-апрел.
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 2021-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-апрел.
