Абдулло нойи (ХВ-аср) – созанда, бастакор. Савтлари билан машҳур. Ҳисор, Балх ва Ҳирот шаҳарларида ижод қилган. Мовароуннаҳр ва Хуросонда машҳур бўлган. Балхда укаси Ҳофиз Қонуний билан жўрнавоз бўлган. Абдулло Нойи найда машқ қилганда укаси қўшиқ айтар ва ўнг қўли билан қонун чертиб, чап қўли билан доира чаларди. Шинавандалар бу ака-укаларнинг машқларидан ҳайратда қолардилар. Балхдаги Ҳазрат Султон Ҳизруя яқинидаги мақбарага дафн этилган. Ҳозир бу жой зиёратгоҳга айланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил