Саид Абдуллоҳ Бадруддин ибн Саид Абдулҳусайн Ҳусамуддин (арабча: عبدُالله بَدرُالدين‎‎); 1846-йил 11-июлда туғилган) Ҳиндистонда туғилган диний етакчи ва Довудий Боҳра мазҳабининг 50-Даъи ал-Мутлақи бўлган. У Саид Абдулҳусайн Ҳусамуддиннинг ўғли эди, унинг шажараси Саид Фахруддин Шаҳидга бориб тақалади. 49-даъи ал-Мутлақ Саид Муҳаммад Бурҳониддин унга насс берган. Ўшанда „Саид Муҳаммад Бурҳониддиндан кейин тариқат тугайди“, деб юрган одамларнинг ҳаммаси бу воқеадан ҳайратланганлар[1].

Саид

Абдуллоҳ Бадруддин

عبدُ الله بَدرُالدّين
Унвони
  • Саид
  • Мавлоно
  • Даъи ал-Мутлақ
  • Даъи ал-Фотимий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 11-июл 1846-йил
Вафоти 25-январ 1915-йил(1915-01-25)
(68 ёшда)
Сурат, Ҳиндистон
Дини Ислом
Ота-онаси
Диний оқими Исмоилий
Довуди Боҳра
Юриспруденсия

Саид Абдулҳусайн Ҳусамуддиннинг ўғли бўлгани туфайли у амакиси 47-Даъи ал-Мутлақ Саид Абдулқодир Нажмуддин билан жуда яқин алоқада бўлган[1]. У отасидан илмнинг барча соҳаларида сабоқ олган ва 39 ёшигача болалиги ва ёшлигининг фаол даврида амакисининг хизматида бўлиб, унга ёрдам бериб, ундан таълим олган. Кейин унинг отаси 48-Даъи ал-Мутлақ бўлганида олти йил отасига хизмат қилган. Кейинчалик 49-Даъи ал-Мутлақ Саид Муҳаммад Бурҳониддинга ўн беш йил давомида фидойилик ва мас’улият билан хизмат қилган.

У Довуди Боҳра мазҳабининг 50-Даъи ал-Мутлақи бўлиш шарафига сазовор бўлган. 1915-йилда у Саид Тоҳир Сайфуддинга насс берган ва шу йилнинг охирида вафот этганреф [2].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳозефа Моҳиюддин, Туфаҳатуҳ але Акҳбааре Ҳудат, Ал Жамеа тус Саифияҳ Публиcатион, 1995, пг. 93
  2. ↑ Ҳозефа Моҳиюддин, Туфаҳатуҳ але Акҳбааре Ҳудат, Ал Жамеа тус Саифияҳ Публиcатион, 1995, пг. 94

Ҳаволалар

Шиалик унвонлари
Абдуллоҳ Бадруддин
Таваллуди: 11-июл 1846 Вафоти: 25-январ 1915
Ўтмишдоши:
Муҳаммад Бурҳонуддин И
50-Даъи ал-Мутлақ
1906-1915
Вориси:
Тоҳир Сайфуддин