Abdulloh Faxriddin
Абдуллоҳ Фахриддин (арабча: عبدالله فخرالدين, ўқилиши: ʿАбдаллāҳ Фахр ал-Дīн) Ямандаги Тоййибий исмоилийлик оқимининг 16-даъи ал-Мутлақ лавозимида фаолият юритган (ҳижрий 809-йил 9-Рамазон ал-Муаззам / милодий 1407-йил 16-феврал куни Яманнинг Зимармар шаҳрида вафот этган). У 15-даи Аббос ибн Муҳаммаддан кейин бу диний лавозимни эгаллаган.
Оиласи
Саид Абдуллоҳ 12-даининг ўғли бўлган Али бин Саид Муҳаммад ибн Ҳатимнинг фарзанди эди. Унинг Саид Ҳусайн (1394-йилда вафот этган), Саид Абдулмутталиб Нажмуддин (1408-йилда Таизда вафот этган), Саид ал-Ҳасан Бадриддин И, Саид Аҳмад (1418-йилда вафот этган) ва Саид Али Шамсиддин ИИ ислмли ўғиллари бўлган.
Ҳаёти
Саид Абдуллоҳ Ҳамза ва Шанасиб қал’аларини забт этиб, уларни ўз мулкига қўшиб олган жангчи эди.
Абдуллоҳ Фахриддин ҳижрий 779[1]/милодий 1345-йилда Даъи ал-Мутлақ бўлган. Унинг даъват қилиш даври ҳижрий 779–809-йиллар (милодий 1377–1406-йиллар) оралиғида бўлиб, тахминан 29 йил, 11 ой ва 1 кун давом этган. Зайдий имом ал-Мансур Али ибн Салоҳиддин Зумармар (Зимармар)да жойлашган Тойябий исмоилийларни таъқиб қилган.
Унинг мазуни (ўринбосари) Саид Али аш-Шайбоний, Саид Ҳусайн ва Саид Ҳасан эди. Мукасири эса Саид Абдулмутталиб ибн Саид Абдуллоҳ бўлган.
Вафоти
Саид 85 ёшида вафот этгач, унинг ўрнига ўғли ал-Ҳасан Бадриддин И 16-даъи ал-Мутлақ бўлган. Унинг қабри 14 ва 17-чи даи қабрлари билан (катта квадрат шаклидаги платформа) тепалик чўққисида жойлашган Зимармар қал’асида топиладиэканлиги аниқланган. Кичик квадрат шаклидаги қабр эса уларнинг ўринбосари (мазун) нинг қабридир. Тепалик чўққисида масжид, бинолар ва сув омборларининг қолдиқлари сақланиб қолган.
Галерея
-
Ямандаги Зимармар қал’асида жойлашган 14-, 16- ва 17-чи даиларнинг қабрлари
-
Ямандаги Зимармар қал’асида жойлашган Масжид-э-Ақдам, даи масжиди[2]
-
Тепаликдаги Зимармар қал’аси
-
Тепалик чўққисидаги масжид, ҳовуз ва бошқа иншоотлар
Манбалар
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-феврал.
Адабиётлар
- Исмоилийлар, уларнинг тарихи ва таълимоти Фарҳод Дафтий (Мусталий исмоилийлик боби, 1-бет. 300-310)