Abdulloh Nadim
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |

Абдуллоҳ Надим (арабча: عبد الله النديم) (1845–1896) – мисрлик маърифатпарвар, мутафаккир. Араблар озодлик курашининг намояндаларидан бири. Қоҳирадаги Ал-Азҳар мадрасасида ўқиган. 1980-йилларда Надим тараққийпарвар ва ватанпарвар зиёлилар билан биргаликда инглизлар асоратига қарши курашда фаол қатнашган, журналлар нашр этиб, маҳаллий матбуотда халқни курашга чақирган. Бир қанча ватанпарварлар қатори Надим ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган, лекин у қочиб, 9 йил муҳожирликда таъқиб остида яшаган. 1892-йилда унга Мисрга қайтишига ижозат берилган, у яна журнал ва газета нашр қилиб, инглизларга қарши ошкора тарғибот олиб борган. 1893-йил мамлакатдан яна қувғин қилинган. Умрининг охирги йилларини Истанбулда ўтказган ва ўша ерда вафот этган. Надим 20 дан ортиқ асар ёзган, унинг ижоди ва фаолияти араб маърифатпарварлари, мустақиллик учун курашчиларнинг кейинги авлодларига ижобий таъсир кўрсатган.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |