Abdulloh Shuttoriy
Абдуллоҳ Шутторий (арабча: عبد الله شطاری) —(? — 832/1428-29, Манд) — шутторийя тариқатининг асосчиси, ҳиндистонлик мутасаввиф.
Абдуллоҳ Шутторий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
милодий 1428-29-йил (ҳижрий 832-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Шутторийя тариқатининг асосчиси, ҳиндистонлик мутасаввиф. |
Биографияси
„Ашғоли шутторийя“ номли асарида ўзининг олий силсиласи, мақоми ва ҳоли ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, у ҳақидаги маълумотлар кўпроқ Ғулом Сарвари Лоҳурийнинг „Хазӣна ал-асфийā“ асарида мавжуд. Ҳамадонийя тариқатини Али ал-Ҳамадонийдан, қодирийя тариқатини Шайх Абдулваҳҳобдан олган. „Хазӣна ал-асфийā“га кўра, Абдуллоҳ Шутторийнинг насаби Шиҳобуддин ас-Суҳравардийга етиб боради.
Абдуллоҳ Шутторий тайфурийя тариқати шайхларидан Муҳаммад Орифга қўл берган. Шайх унга аш-Шутторий (ёки Шаттор) лақабини берган. „Шуттор“ сўзи истилоҳда „тез йиғлагувчи“ деган маънони англатади. Лекин сўфийлар „фано филлаҳ“ ва „бақо филлаҳ“ мақомига етган шахсга „шуттор“ сўзини ишлатганлар. Абдуллоҳ Шутторий риёзат ва мужоҳада билан камолот даражасига чиққанлиги учун Шайх Муҳаммад биринчилардан бўлиб, Абдуллоҳ Шутторийга нисбатан „шуттор“ деб мурожаат қилган.
Хирқа кийдириб тариқатни ёйиши учун Ҳиндистонга юборган. Абдуллоҳ Шутторий аввал Ҳиндистоннинг Банкипур шаҳрига, сўнгра Канпур шаҳрига боради ва у ерда юксак обрўга эга бўлади. Кейинчалик Жолуҳга келади. Жолуҳ ҳукмдори пойтахт Манд шаҳрида унга тайёрлатган масканда жойлашиб, тариқатини ёйишни бошлаган.
Мандда вафот этган.
Шуттория тариқати
Турли тарзда қайд қилинган тариқат силсилаларининг барчаси Боязид Бистомийга боғланади. Абдуллоҳ Шутторийнинг йўналиши тасаввуфнинг учта умумий тамойилини ифодаловчи тарийқи аброр, тарийқи ахёр, тарийқи шутторнинг сўнггисидир. Бу йўл ишқ, важд ва жазбани асос қилиб олган. Унга нисбатан „пири тариқат“, „соҳиби тариқат“ дейилса-да, шутторийя тариқати аввалдан мавжуд эди. Зеро, баъзи манбаларда устози Муҳаммад Орифга Шутторий лақаби берилганлиги айтилган. Илгари умумий тасаввуфни ифода этган шутторийя, Абдуллоҳ Шутторий томонидан махсус бир тариқат, йўналиш сифатида шаклланган[1].
Адабиётлар
- Ҳаририйзода. Тибйāн. И, 184;
- Ғулом Сарвар Лоҳурий. Хазӣна ал-асфийā. — Лакҳнав: 1914. ИИ, 185;
- Абдулҳай ал-Ҳасаний. Нузҳа ал-хавāтир. ИИИ, 100-101;
- Юнус Иброҳим ас-Сомарроий. Уламā ал-’араб фӣ шибҳ ал-қāрра ал-ҳиндийя. — Бағдод: 1986. 154;
- Т. Язıcı. „Şаттâрие“. İА. ХИ, 355-356;
- Сüлейман Улудаğ. „Абдуллаҳ-ı Şüттâрî“. ТДВ İА. — İстанбул: 1988. И, 137.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |