Abdulloh Subazmuniy
Абдуллоҳ Субазмуний (арабча: عبدالله صبزموني — Абдуллоҳ Субазмуний — Тўлиқ исми: Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Я’қуб ибн Ҳорис ибн Халил Субазмуний Калобозий Бухорий(872-952)) — муҳаддис ва фақиҳ.
| Абдуллоҳ Субазмуний | |
|---|---|
| Таваллуди |
милодий 872-йил Бухоро яқинидаги Субазмун қишлоғи |
| Вафоти |
милодий 952-йил Бухоро яқинидаги Субазмун қишлоғи |
| Истиқомат жойлари | Хуросон, Ироқ, Миср ва Ҳижоз |
| Соҳаси | муҳаддис, фақиҳ |
| Дини | Ислом |
Абдуллоҳ Субазмуний (872–952, Бухоро яқинидаги Субазмун қишлоғи) — муҳаддис, фақиҳ. Манбаларда Имом Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий-ма’навий меросига оид ма’лумотлар жуда кам. Абу Ҳафс Насафий (вафоти 1142-йил), Абдулкарим Сам’оний (вафоти 1167-йил), Абдулқодир Қураший (вафоти 1373-йил), Абдулҳай Лакнавий (вафоти 1887-йил), Ибн Қутлубуғо (вафоти 1475-йил), Ҳожи Халифа (вафоти 1609-йил), Абдулҳай ибн Имод Ҳанбалий (вафоти 1679-йил) каби олимларнинг асарларида Имом Абдуллоҳ Субазмуний, унинг мероси ҳақида қисқача ма’лумотлар берилган холос. Шунингдек, Имом Абу Ҳанифанинг ба’зи маноқиби ва муснадларига бағишлаб ёзилган қатор асарларда ҳам Имом Субазмуний ва унинг илмий фаолиятига оид айрим ма’лумотлар учрайди.
Ҳаёти
Абдуллоҳ Субазмуний ҳижрий ИИИ-ИВ аср муҳаддислари билан бир асрда яшаб фаолият олиб борган ҳадис билимдонларидан биридир. Абдуллоҳ Субазмуний ҳақида кўплаб китобларда ма’лумот учрайди, исми-шарифи борасида ихтилоф йўқ. Абдуллоҳ Субазмуний Бухородан ярим фарсах (1,5 км.) узоқликдаги “Субазмун” қишлоғида таваллуд топган. Нажмиддин Умар Насафий ўзининг “Ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд” асарида 258/872-йили раби’ул охир ойида чоршанба куни таваллуд топганлиги ҳақида ёзган. Субазмуний нисбаси алломанинг туғулган жойига нисбатан ишлатилган. Субазмун номи манбаларда турлича учрайди, Ёқут Ҳамавийнинг “Му’жаму-л-булдон” ва Ибн Қутлубғонинг “Тожу-т-тарожим” асарларида Субазюн, Зириклий “А’лом” асарида Сабазмун деб берган. Имом Субазмуний насаби алломанинг туғилган жойига нисбатан ишлатилган.[1]
Манбалар
Субазмун номи манбаларда турлича масалан, Субазюн, Сабазмун, Сабзамун тарзида ҳам учрайди. Алломага деярли замондош олим Абдулкарим Сам’онийнинг «ал-Ансоб» асарида ҳам ушбу жой Субазмун деб аталган. Бундан ташқари, «Мозороти Бухоро» (Бухоро мозорлари) асарида ҳам жой номи Субазмун деб келтирилган. ХИВ ва ХВИ аср вақф ҳужжатларида ушбу қишлоқнинг номи Сапидмун ва Сафидмун шаклида қайд этилган. Бухоронинг Арабон даҳасида эса хонақо услубидаги масжид бўлиб, у суфийлар зикр тушадиган жой ҳисобланган. Ҳозиргача сақланган мазкур масжидни Имом Абдуллоҳ Субазмуний қурдирган ва у «Абдулло Сафедмўйи масжиди» номи билан юритилиб келинмоқда. Шунингдек, Бухоро шаҳрининг 6-кичик даҳасида «Хожа Абдулло Сафедмўйи» номли мозор ҳам бор. Абдуллоҳ Субазмунийнинг ёшлигидан тиришқоқлиги, илмга қизиқиши ўша даврнинг кўпгина илмларини эгаллашида намоён бўлган ҳамда унинг ҳанафий фақиҳи, муҳаддиси, шу билан биргаликда тилшунос олим бўлиб етишишида катта аҳамият касб этган. У ўз даврида саройда фиқҳий масалалар билан машғул бўлиб, улар хусусида турли ҳукм ва фатволар чиқарган. Айни вақтда, у кўплаб ҳадисларни биладиган катта шайх бўлган. Шу билан бирга сарой аҳли ундан доимий равишда маслаҳатлар олган ва унда бирор марта ҳам хато учрамагани учун унга «Устоз» тахаллусини берганлар. Илм-фанга ташна фақиҳ она юртидан узоқ мамлакатлар, хусусан, Хуросон, Ироқ ва Ҳижоз юртларига кўплаб саёҳат қилганидан «ал-Жаввол» (жаҳонгашта, саёҳатчи) лақабини ҳам олган. Имом Субазмуний ҳам ўзининг илмий сафарлари давомида Мовароуннаҳрдан то Мисргача бўлган улкан масофани босиб ўтган. Сафар қилган шаҳарларида олимлардан сабоқ олиб, илмий баҳс ва мунозараларда иштирок этган. Буларнинг ҳаммаси Субазмунийнинг йирик олим бўлиб етишиши учун мустаҳкам замин тайёрлаган. Имом Субазмуний 952-йили вафот этган. Унинг қабри ўзи туғилиб ўсган Субазмун қишлоғида жойлашган.
Фаолияти
Абдуллоҳ Субазмуний нафақат муҳаддис, балки фақиҳ ҳам бўлган. Машҳур муҳаддис Валиюллоҳ Деҳлавий (1703–1762) «Шамсулаимма Ҳалвоний пешқадам олимлардан бўлиб, таржиҳ аҳлидан (ҳукмларни ҳеч кимга таянмасдан чиқарувчи киши) эди. Шунингдек, Абу Али Насафий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Субазмунийларнинг барчалари «ашоб ал-вужуҳ» (э’тиборли кишилар) тоифасидан бўлиб, ҳанафий фақиҳлари доимо уларга таяниб иш кўрардилар», деган фикрни айтган. Мавжуд манбалардаги ма’лумотларнинг камлиги Абдуллоҳ Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, фикр доираси, дунёқараши, хорижий юртларга сафарлари, бошқа олимлар билан бўлган баҳс-у мунозаралари ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш имконини бермайди. Субазмунийнинг тасаввуфга бўлган муносабати, калом илмига доир фаолияти, тафсир борасида амалга оширган ишлари ҳақида фақат унинг ўзига мансуб асарлардан айрим ма’лумотларни олиш мумкин, холос. Аммо ислом дини та’лимотида фақиҳларга қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб, у тафсир, ақида ва бошқа исломий илмлардан етарли даражада воқиф бўлиб, маҳаллий урф-одатларни ҳам яхши билгани ҳақида хулоса қилиш мумкин. Имом Субазмуний ўзининг саксон икки йиллик умри давомида ислом илмларининг турли соҳалари, айниқса, ҳадис ва фиқҳ илмларида самарали ижод қилгани ва фаолият олиб боргани унинг муҳаддис ҳамда фақиҳ бўлиб танилишига ҳисса қўшган.
Устозлари
Абдуллоҳ Субазмунийнинг устозлари ҳақидаги ма’лумотни «Кашф ал-осор» асаридан олиш мумкин бўлиб, унда ёзилишича, аллома уч юз йигирмата ровий-устози (шайх)дан ҳадис эшитган. «Кашф ал-осор»га таяниб айтилса, олим бошланғич билимни ўз отасидан олган бўлиб, унинг исми Муҳаммад ибн Я’қуб ибн Ҳорис, амакиси ҳам ҳадис ровийларидан бўлиб, исми Жаброил ибн Я’қуб ибн Ҳорисдир. Шунингдек, Имом Субазмунийнинг устозларидан яна ба’зилари Абу Абдураҳмон Шайбоний Бухорий (ваф. 919-йил) ва Абу Ҳафс Аҳмад Сикижкасий Бухорий (ваф. 927-йил) Манбаларда келтирилишича, Субазмунийдан ҳадис ва фиқҳдан та’лим олган олимлар кўп бўлиб, улар орасида Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл Каморий (913 –991) энг машҳури бўлган. Лакнавий «ал-Фавоид» асарида Ибн Фазлнинг шогирдлари иснодини келтиради. Бу иснодлар маҳаллий фақиҳларгача етиб бориб, улардан Бурҳониддин Марғиноний (ваф. 1197-йил), Алоуддин Самарқандий (ваф. 1157-йил) каби алломаларни санаб ўтиш мумкин. Бундан Мовароуннаҳрда ҳанафий фиқҳий мактабига асос бўлган Абу Ҳафс Кабир ва Сағирларнинг қарашлари Субазмуний ва ундан сўнг шогирди Муҳаммад ибн Фазл орқали кенг ривожлантирилган, деган хулоса келиб чиқади.
Асарлари
Манбаларда Абдуллоҳ Субазмунийнинг бир неча асарлар муаллифи (лаҳу тасониф) экани қайд этилган. Бироқ бизга унинг икки асари ма’лум. Бири «Муснад Аби Ҳанифа» ёки қисқача қилиб «Муснад», иккинчиси «Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа», бу асар қисқача «Кашф ал-осор» деб юритилади. Бироқ «Муснад Аби Ҳанифа»нинг О’збекистондаги нусхалари ҳақида ма’лумот мавжуд эмас. Аммо «Муснад»нинг бир неча қўлёзмаси Туркиянинг Салимоға, Тубқубусарой ва Файзулла афанди кутубхоналарида сақланмоқда. Бу асар Абу Ҳанифага нисбат берилган ўн беш муснаддан бири ҳисобланади. Абдуллоҳ Субазмунийнинг мазкур «Муснад» асари кейинчалик бошқа ҳанафий муҳаддислари томонидан қайта ишланган. Улардан бири Мусо ибн Закариё Хаскафий Қози Садруддиндир (ваф. 1252-йил). У устознинг асарини мухтасар ҳолатга келтирган. Бу асарнинг қўлёзмаси «ал-Азҳар» университети кутубхонасида «311832» рақами остида (176 варақдан иборат) сақланиб, асар «Ҳофиз Абу Муҳаммад Ҳорисий муснади» деб аталган. Бу асарни Абу Муҳаммад Асютий тадқиқ қилиб, хатоларини тўғрилаган ва ҳадисларининг манбасини келтириб, 2008-йилда Байрутдаги «Дор ал-кутуб ал-илмия»да нашр қилдирган. Хаскафийдан сўнг унинг китобини шайх Муҳаммад Обид ибн Аҳмад Синдий Мадиний (ваф. 1839-йил) фиқҳий масалалар тартибига кўра жойлаштирган. Бундан кўзланган мақсад, Абу Ҳанифанинг устозларини билмаган толиби илм ундан ҳадисларни топиши қийин бўлган, шу боис ундан осонлик билан фойдаланиш учун фиқҳий тартибда жойлаштириб чиққан. Асарда беш юздан ортиқ ҳадис ўрин олган бўлиб, у «Синдий муснади» номи билан юритилади. Бу асарга Али Қорий томонидан ёзилган шарҳ Ҳиндистонда 1894-йили Ҳаравий томонидан нашр қилинган. Шунингдек, Синдийнинг ўзи асарга «ал-Маваҳиб ал-латифа фи-л-Ҳарам алМаккий би шарҳ Муснад ал-Имом ал-Хаскафий» номи билан шарҳ ҳам ёзган. Муснадлар орасидаги энг катта шарҳ эҳтимол шу бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Муҳаммад Ҳасан Сунбуҳалий (ваф. 1887-йил) Синдийнинг асарини «Тансиқ ан-низом би шарҳ Муснад ал-Имом» номи билан шарҳлаган ва унинг муқаддима қисмида асардаги ровийлар ҳақида қимматли ма’лумотлар келтирган. Иккинчи олим Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Мас’уд Жамолуддин Қунавий Димашқий (ваф. 1369-йил) ҳам Абдуллоҳ Субазмунийнинг асарини мухтасар қилиб, уни «ал-Мўʻтамид ли мухтасар ал-Муснад» (Муснаднинг мухтасарига таянч) деб номлаган. У асарни фиқҳий масалалар тартибига кўра ўттиз уч бобга бўлиб чиққан. Сўнгра уни «ал-Мустанид шарҳ ал-Мўʻтамид» номи билан шарҳлаган. Мавриди келганда айтиш керакки, бу олим тафсир, калом, фиқҳ ва бошқа соҳаларда ҳам қалам тебратган серқирра фаолият соҳибидир. Учинчи олим эса, Зайнуддин Қосим ибн Қутлубуғо (ваф. 1474-йил) бўлиб, у ҳам Ҳорисийнинг асарини Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Хусрав Балхий (ваф. 1183-йил) орқали бобларга бўлган ҳолда ривоят қилган ва у «Ибн Қутлубуғо Муснади» деб юритилади. Агар Хаскафийнинг мухтасарида ҳадислар бир неча бор такрор келган бўлса, бир ҳадис келтирилиб, қолганларида исноднинг ўзи зикр қилинади ва бу билан бошқалар ҳам бу ҳадисни нақл қилганини билдиради. Мухтасар қилинган жойда «Қола Абу Муҳаммад...» (Абу Муҳаммад деди...) деб та’кидланган ўринлар кўп учрайдики, булар орқали Субазмуний келтирган иснодларнинг ўрнини кўриш мумкин. Абдуллоҳ Субазмунийнинг «Муснад» асари бошқа олимлар томонидан қайта ишлаб чиқилгани муҳим бир ҳолдир. Афсуски, юқорида зикр этилган манбалардан, Хаскафийнинг асаригина бизгача етиб келган. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам Хаскафийнинг мухтасарига «шарҳ» битилганини мамнуният билан қайд этиш лозим. Юқорида келтирилган ма’лумотлардан Абдуллоҳ Субазмунийнинг асари устида олиб борилган ишлар кўлами нақадар кенг экани ма’лум бўлмоқдаки, бундан Субазмунийнинг «Муснад»ини бизнинг олимларимиз томонидан тадқиқ қилиниши муҳимлиги келиб чиқади. Айниқса, Синдий асаридаги ровийларни чуқур ўрганиш юртимиздан етишиб чиққан барча ҳанафий муҳаддисларни тўлиқ равишда аниқлаш имконини беради. Абдуллоҳ Субазмунийнинг иккинчи йирик асари «Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа»дир. Унда ҳанафий ровийлар, шу мазҳабда ҳужжат сифатида истифода этиладиган ҳадислар, Имом Абу Ҳанифа маноқиби ва турли олимлар томонидан айтилган фатволар жамланган. Мазкур манба ҳанузгача ҳатто нашр қилинмаган ва тизимли ўрганилмаган эди. Асарни илмий асосда чуқур тадқиқ қилиш, умуман, юртимиздаги илм-фан тарихи, айниқса, Бухородаги ҳадис илмини ёритишда, бу шаҳарда яшаган кўплаб олимлар ва ҳанафийлик та’лимоти билан боғлиқ бўлган фақиҳ ва муҳаддислар фаолиятини ўрганишда беқиёс аҳамият касб этади. Масаланинг яна бир муҳим томони шундаки, ҳозирги ма’лумотларга кўра, «Кашф ал-осор» асарининг Тошкент Давлат Шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказининг қўлёзмалар фондида 3105-рақами остида сақланаётган ХИИИ аср ўрталарига мансуб қўлёзмаси юртимиздаги ягона нусхаси ҳисобланади. Абдуллоҳ Субазмунийнинг «Кашф ал-осор» асари ҳақида жуда қисқа ма’лумот Ҳожи Халифанинг «Кашф аз-зунун» асарида ҳам келтирилган бўлиб, унда китоб «ал-Осор аш-шарифа» (шарафли Осор) деб та’рифланган. Имом Субазмунийнинг мазкур асарни ёзишдан мақсади Имом Абу Ҳанифага нисбатан айтилган «саҳиҳ ҳадисларни яхши билмайди» қабилидаги ва бошқа шунга ўхшаш турли туҳматларга «раддия» беришдан иборат бўлган. Абдуллоҳ Субазмуний «Кашф ал-осор» асарининг асосий манбаси ровийлардан эшитилган ривоятлар ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда асардаги ривоятларни қуйидаги мавзуларга бўлиш мумкин: Пайғамбар ҳадислари ва саҳобийларнинг сўзлари; тобе’ийлар ва улардан кейинги Имом Субазмунийгача бўлган турли табақадаги ровийларнинг фатволари; Имом Абу Ҳанифа ва устозлари ҳамда шогирдларининг маноқиблари; бухоролик ўн уч ровий биографияси. Асарда тўрт мингга яқин ривоят учрайди. Уларнинг аксарияти ҳадислар, маноқиб ва фатволардир. «Кашф ал-осор» асари ўз ҳажми, ривоятларнинг бойлиги ва услубига кўра, минтақамизда, умуман, ҳанафий мазҳабида ўзидан аввал ҳадислар билан жамланган маноқиблар соҳасида яратилган қимматли асарлардан биридир. Мустақиллик даврида бу асар ўрганилди, тадқиқотларга жалб этилди ва ниҳоят илмий муомалага киритилди.[2]
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 618-621.
- ↑ Юртимиз алломалари, мас’ул муҳаррир У. Уватов. -„Ниҳол“, Тошкент, 2014. 6-бет, ИСБН 978-9943-23-095-8
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |