Abdulloh al-Busnaviy
Абдуллоҳ ал-Буснавий (арабча: عبد الله البسنوي) — (992/1584, Босния — 1054/1644, Коня) — таниқли олим ва мутасаввиф.
Абдуллоҳ ал-Буснавий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1584-йил (ҳижрий 992-йил) |
| Вафоти |
1644-йил (ҳижрий 1054-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | таниқли олим ва мутасаввиф |
Ҳаёти
Таниқли олим Абдуллоҳ ал-Буснавий таълимни ўзи туғилиб ўсган юртида бошлаб, кейинчалик тафсир, ҳадис, фиқҳ ва калом илмлари бўйича Истанбулда таҳсил олган. Сўнг ўз даврининг илм ва маданият марказларидан бўлган Бурсага бориб, у ерда Байрамийя маломатийларининг етук шайхларидан Ҳасан Кабадузга шогирд тушган. Унинг иршоди ила буюк маънавий даражага етишди. Бу даврда Абдуллоҳ ал-Буснавий Шайх Абдулмажид Халватийдан ҳам таълим олган. Сўнгра 1046/1636-йилда Мисрга, ундан ўтиб ҳажга борган. Илми ва тасаввуфий билимлари юксак эканлиги сабабли бир томондан тасаввуфий тушунчаларнинг, бошқа томондан эса маломатийликнинг араб диёрларида ёйилишига сезиларли таъсир кўрсатган.
Ҳаждан қайтишида бир оз вақт Шомда тўхтаб, Муҳйиддин ибн ал-Арабийнинг қабри ёнида фақирона ҳаёт кечиради. Кейин Коняга бориб у ерда яшайди ва ўша ерда вафот этади. У Садруддин ал-Қунавий ёнига дафн этилган. Абдуллоҳ ал-Буснавийнинг тасаввуфий дунёқараши „Фусӯс ал-ҳикам“ асари ғоялари таъсирида шаклланган. Абдуллоҳ ал-Буснавий мазкур асарни таржима қилган ва унга батафсил шарҳ ёзган. Унинг бу асари 1252/1836-йилда ҳамда 1290/1873-йилда Истанбулда икки жилдда нашр этилган. Котиб Чалабий етакчилигидаги бир нечта олимлар бу асар шарҳига юқори баҳо берганлар. „Тажаллийāт ’арāис ан-нусӯс фӣ манассāт ҳикам ал-фусӯс“ номи билан машҳур бўлган бу асар „ваҳдат ал-вужуд“ тушунчасининг туб маъноларини тушунтиради. Асар ўн икки бобдан иборат бўлиб, мавзуларининг асосийлари қуйидагилар: хатми валоят, ғайби мутлақ, аъёни собита, ҳазароти хамс, нубувват, валоят, илми зоҳир, илми ботин, муҳаббат, ҳақиқати Муҳаммадийя, муршиди комил. Асар Ислом ўлкаларида „Шарҳ ал-фусӯс“ номи билан ҳам шуҳрат қозонган.
Абдуллоҳ ал-Буснавий Ислом илмлари билан бир қаторда шеърият билан ҳам шуғулланган.
Асарлари
- „Мавāқиб ал-фуқаҳā“;
- „Ҳақӣқа ал-яқӣн“;
- „Рисāла ҳазӣра ал-ғайб“;
- „Рисāла фӣ тафсӣр“;
- „Нӯн ва-л-қалам“ ва бошқалар.
Адабиётлар
- Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунӯн. ИИ, 1263;
- Абдüлбâки Гöлпıнарлı. Мелâмîлик ве Мелâмîлер. — İстанбул: 1931. 79;
- С. Нüзҳет Эргун. Тüрк Şаирлери. — İстанбул: 1936. ИИ, 864-867;
- Броcкелманн. ГАЛ. Суппл., ИИ. 793;
- Аз-Зириклий. Ал-Аълāм. — Қоҳира: 1954-59. ИВ, 236.
- Мустафа Кара. „Абдуллаҳ Босневî“. ТДВ İА. — İстанбул: 1988. И, 87.