Abdulloh ibn Abdulasad
Абдуллоҳ ибн Абдуласад (арабча: عبد الله بن عبد الأسد — Абу Салама Абдуллоҳ ибн Абдуласад ибн Ҳилол ал-Қураший ал-Махзумий) — саҳоба.
Абдуллоҳ ибн Абдуласад | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
милодий 626-йил (ҳижрий 4-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | саҳоба |
Ҳаёти
Пайғамбарнинг кўкалдоши ва холалари Барра бинт Абдулмутталибнинг ўғли. Хотини Умму Салама билан бирга аввал Ҳабашистонга, сўнгра эса Ақаба бай’атидан бир йил аввал Мадинага ҳижрат қилган. Ҳабашистондалиги вақтида ўғли Умар ибн Абу Салама туғилган. Қурайш қабиласидан Мадинага илк ҳижрат қилган Абдуллоҳ ибн Абдуласадни пайғамбар Ушайра ғазотига чиқаётган вақтида (ҳижрий 2-йил жумадус-соний) Мадинада ўз ўрниларига вакил қилиб қолдирган. Абдуллоҳ ибн Абдуласад Бадр ва Уҳуд ғазотларида қатнашган ва бу ғазотда жароҳатланган. Бир ойга яқин даволанганидан сўнг, Қатан сафарида Бани Асад устига жўнатилган ўттиз беш кишилик гуруҳга бошчилик қилган. Ҳижрий 4-йил муҳаррам ойида (милодий 626) Тулайҳа ибн Хувайлид раҳбарлигида мазкур қабила мушриклари Мадинага бостириб боришни режалаштириб турган вақтда, ушбу Абу Салама сарийяси юборилади. Душман қочиб кетиб, мусулмонлар ўлжаларни қўлга киритадилар. Мадинага қайтгач, Уҳудда олган жароҳат оқибатида Абдуллоҳ ибн Абдуласад вафот этади. Очиқ қолган кўзларини пайғамбар ёпган. Ўлимидан кейин хотини Умму Саламани пайғамбар ўз никоҳларига олганлар.
Абдуллоҳ ибн Абдуласаддан ривоят қилинган икки ҳадис Аҳмад ибн Ҳанбалнинг „Муснад“идан ўрин олган. Абдуллоҳ ибн Абдуласаднинг Салама, Умар, Зайнаб ва Дурра исмли фарзандлари бўлган[1].
Адабиётлар
- Аҳмад ибн Ҳанбал. Муснад. ИВ, 278;
- Ал-Воқидий. Ал-Мағāзӣ. И, 7, 340-346;
- Ибн Ҳишом. Ас-Сӣра. ИИ, 468;
- Ибн Саъд. Ат-Табақāт ал-кубрā. ИИИ, 239-242; ВИИИ, 87;
- Ибн Абдулбар. Ал-Истӣ’āб. ИИ, 338-339;
- Ибн ал-Асир. Усд ал-ғāба. ИИИ, 294-296; ВИ, 152;
- Аз-Заҳабий. Сияр. И, 150-153; Ибн Ҳажар. Ал-Исāба. ИИ, 335;
- Салаҳаттıн Полат. „Эбû Селеме эл-Маҳзûмî“. ТДВ İА. — İстанбул: 1994. Х, 229;
- Алихонтўра Соғуний. Тарихи Муҳаммадий. — Т.: „Мовароуннаҳр“, 2017. 650, 670;
- Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ислом тарихи. — Т.: „Ҳилол-нашр“, 2017. И, 223, 251, 261.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |