Abdulloh ibn Hammod
Ушбу саҳифани Абдуллоҳ ал-Омулий билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ
ибн Ҳаммод ибн Айюб ибн Мусо ибн Туфайл ал-Омулий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | милодий 886-йил (ҳижрий 273-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | ҳадис ҳофизи |
Абдуллоҳ ибн Ҳаммод (арабча: عبد الله ابن حماد — Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ибн Айюб ибн Мусо ибн Туфайл ал-Омулий,? — 273/886,?) — ҳадис ҳофизи.
Имом-пешво, сўз ва ривоятлари ишончли ҳофизлардан саналган Абдуллоҳ ибн Ҳаммод Марвга қарашли Омул шаҳарчасидан. У ерни, шунингдек, Амав деб ҳам аташган. Шунинг учун олимга ал-Амавий деган нисбат ҳам берилади. Абдуллоҳ ибн Ҳаммоднинг таваллуд санаси номаълум, унинг вафот йили сифатида эса икки хил сана — 269/882 ҳамда 273/886-йиллар кўрсатилган.
Ҳадислари
Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ҳадис илмида билимдонлардан бўлган. Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қа’набий, Абу-л-Ямон, Сулаймон ибн Ҳарб, Са’ид ибн Абу Марям, Яҳё ал-Вуҳозий, Яҳё ибн Ма’ийн, Са’ид ибн Мансур, Сулаймон ибн Абдурраҳмон, Абу Солиҳ Котиб ал-Лайсий, Муҳаммад ибн Имрон ибн Абу Лайло, На’им ибн Ҳаммод ал-Марвазий, Абу-л-Жумоҳир ал-Кафрасусийларнинг суҳбатидан баҳраманд бўлган, улардан ҳадис эшитган.
Бағдодга бориб, Абдулғаффор ибн Довуд ал-Ҳарроний ва Абу-л-Жамоҳир Муҳаммад ибн Усмон ад-Димашқийлардан ҳадис тинглаган.
Ўз навбатида, Абдуллоҳ ибн Ҳаммоддан Аҳмад ибн Наср ибн Мансур ал-Марвазий, Абу Наср Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ, Муҳаммад ибн ал-Мунзир Шаккар, Умар ибн Бужайр, Иброҳим ибн Ҳузайм аш-Шоший, Ҳайсам ибн Кулайб, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Я’қуб ал-Ҳорисий ва қози Абу Абдуллоҳ ал-Маҳомилийлар ҳадис ривоят қилганлар.
Таърифлар
Ибн Ҳиббон Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ҳақида ўзининг „Ас-Сиқāт“ асарида зикр қилган. Хатиб ал-Бағдодий „Тарӣх Бағдāд“ („Бағдод тарихи“) асарининг ровийлар занжирида Абдуллоҳ ибн Ҳаммод ҳам иштирок этган ҳадисни келтирган.
Имом ал-Бухорийнинг ривоятида „Бизга Абдуллоҳ, унга Яҳё ибн Маъийн… ҳадис айтди“, деб бошланган ҳамда „Бизга Абдуллоҳ, унга Сулаймон ибн Абдурраҳмон, унга Мусо ибн Ҳорун ал-Бардий… ҳадис айтди“, деб зикр қилинган ҳадислардаги Абдуллоҳдан мурод Абдуллоҳ ибн Убай ал-Хоразмий ёки мазкур Абдуллоҳ ибн Ҳаммод экани хусусида уламолар орасида ихтилоф мавжуд. Ал-Ҳоким, Абу Ишоқ ал-Ҳаббол ва Абу Наср ал-Калобозийлар бу ровий Абдуллоҳ ибн Ҳаммод эканига ишонч ҳосил қилганлар[1].
Адабиётлар
- Аз-Заҳабий. Сияр. „Муассаса ар-рисола“, 1985. ХИИ, 611;
- Ибн Ҳажар. Таҳзӣб ат-таҳзӣб. „Доира ал-маъориф ан-низомийя“, 1910. В, 191. Ал-Хатиб. Тарӣх Бағдāд. — Байрут: „Дор ал-ғарб ал-исломий“, 2002. И, 108;
- Имом Шамсиддин Заҳабий. Машҳур даҳолар сийрати.- Т.: „Ҳилол-нашр“, 2017. 47.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |