Абдуллоҳ ибн Утба (арабча: عبد الله بن عتبة — Абу Убайдуллоҳ Абдуллоҳ ибн Утба ибн Мас’уд ал-Ҳузалий ал-Маданий ал-Куфий,? — 74/693, Куфа) — саҳоба, фақиҳ, муҳаддис.

Абу Убайдуллоҳ Абдуллоҳ ибн Утба ибн Мас’уд ал-Ҳузалий ал-Маданий ал-Куфий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 693-йил (ҳижрий 74-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси саҳоба, фақиҳ, муҳаддис

Ҳаёти

Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Мас’уднинг жияни Абдуллоҳ ибн Утба Пайғамбарнинг вафотлари вақтида жуда кичик ёшда бўлгани манбаларда зикр қилинган. Баъзи олимлар томонидан тобеъин деб ҳисобланган Абдуллоҳ ибн Утба Куфанинг пешво олимларидан бўлган.

Ҳадислари

Ундан кўп­лаб ҳадис ва фатволар нақл қилинган. Ҳадис ривоятида сиқа бўлгани хусусида маълумотлар бор. Расулуллоҳдан тўғридан-тўғри ривояти бўлмаган Абдуллоҳ ибн Утба, кўпроқ амакиси Ибн Мас’уд, Умар, Аммор ва Абу Ҳурайралардан ҳадис ривоят қилган. Ундан эса Мадинанинг машҳур етти фақиҳидан (фуқаҳои саб’а) бири бўлган ўғли Убайдуллоҳ, Омир аш-Ша’бий, Абу Ишоқ ас-Сабиий ва Муҳаммад ибн Сирийнлар ҳадис ривоят қилганлар.

Вафоти

Абдуллоҳ ибн Утба Умарнинг халифалиги даврида Мадинада бозор назоратчиси этиб тайинланган. У 66/685-йилда Куфада исён чиқариб шаҳарни қўлга киритган Мухтор ас-Сақафий томонидан Шурайҳнинг ўрнига қози этиб та­йинланган. Бироқ қисқа вақтдан сўнг хасталиги сабабли вазифадан озод қилинган. Мус’аб ибн Зубайрнинг ҳокимлиги даврида ҳам икки йил (686-687-йиллар) Куфада қозилик қилган Абдуллоҳ ибн Утба ўша ерда вафот этган[1].

Адабиётлар

  1. Ибн Саъд. Ат-Табақāт ал-кубрā. — Байрут: 1968. В, 58-59;
  2. Ат-Табарий. Тарӣх. — Қоҳира: 1960-70. ВИ, 35, 118, 139;
  3. Ибн ал-Асир. Усд ал-ғāба. — Қоҳира: 1970-73. ИИИ, 305-306;
  4. Ибн Ҳажар. Ал-Исāба. — Қоҳира: 1328. ИИ, 340;
  5. Ибн Ҳажар. Ал-Исāба. Таҳзӣб ат-таҳзӣб. В, 311;
  6. Веcди Акйüз. „Абдуллаҳ б. Утбе“. ТДВ İА. — İстанбул: 1988. И, 139.

Манбалар

  1. ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.