Абдулмалик Искоф – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Мансур Ҳалложнинг шогирди. Шариф Ҳамза Уқайлий, Абулҳасан Табарий, Пири Форс, Абу Мансур Муҳаммад бин Али Ансорий (Абдуллоҳ Ансорийнинг отаси), Абулқосим Ҳаннона билан суҳбатдош бўлган. Балхда яшаган. Бир юз йигирма йил умр кўрган. Навоий “Насойим ул-муҳаб­бат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳақидаги бобни айнан киритган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луг'ат". "Шарқ" НМАК, 2016.