Abdulqodir Fitrat
Абдулқодир Фитрат (/ˈæбдʊл кəˈдɪəр ˈфɪтрæт/ (
тингланг)) – 2007-йилдан 2011-йилгача Да Афғонистон банки раиси[3]. АҚШга қочиб кетган ва Афғонистон томонидан қидирувга берилган. Фитрат 2024-йил апрел ойида вафотигача Виржиния штатининг шимолий қисмидаги америкалик афғонларнинг катта ҳамжамиятида яшаган[1][2].
| Абдулқодир Фитрат | |
|---|---|
|
Фитрат чапда | |
| 19-Да Афғонистон банки раиси | |
|
Мансаб даври 2007 – 2011 | |
| Президент | Ҳамид Карзай |
| Ўтмишдоши | Нуруллоҳ Делварий |
| Вориси | Нуруллоҳ Делварий |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Бадахшон вилояти, Афғонистон |
| Вафоти |
28-апрел 2024-йил[1] Виржиния, АҚШ[2] |
| Фуқаролиги | Афғонистон |
| Миллати | тожик |
Миллати тожик бўлган Фитрат Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида туғилган. Бошланғич таълимни ўз вилоятида, ўрта таълимни эса Кобулда олган. Кейинчалик Покистонга кўчиб кетади ва Исломободдаги Халқаро ислом университетида иқтисодиёт бўйича диплом олган. АҚШнинг Огаё штати Дайтон шаҳридаги Wригҳт давлат университетида эса магистр даражасини қўлга киритган. 1990-йиллар охирида Вашингтондаги Халқаро валюта жамғармасида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2000—2001-йилларда Шимолий Виржиниядаги Фирст Унион Натионал Банкда, кейинроқ Жаҳон банкида ишлаган. Ҳамид Карзай президентлиги даврида Афғонистон Марказий банки раиси этиб тайинланган.
Кабул Банк инқирози ва мамлакатдан қочиши
2010-йилда Кабул Банк инқирози юз берганида, Фитрат ушбу воқеанинг асосий иштирокчиларидан бири бўлган. Кабул Банк раиси Шерхон Фарнуд ва бошқа мас’уллар банкнинг 1 миллиард доллар маблағини ўзларининг ҳашаматли ҳаёт тарзи учун сарфлаган ҳамда оила аъзоларига ва дўстларига ноқонуний кредитлар ажратган. 2011-йил июнда Афғонистон ҳукумати Фитратга нисбатан ҳибсга олиш ордерини чиқарди[4]. 2012-йил октябрда ўша даврдаги президент Ҳамид Карзай Фитратга АҚШдан Афғонистонга қайтишни буюрди. Фитрат 2024-йил 28-апрел куни Қўшма Штатларда рак касаллигидан вафот этди[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Формер Афгҳанистан Cентрал Банк чиэф Абдул Қадир Фитрат диэс“. Аму ТВ (2024-йил 29-апрел). Қаралди: 2024-йил 29-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Эх-ДАБ чиэф Фитрат диэс оф cанcер ин Виргиниа“. Пажҳwок Афгҳан Неwс (2024-йил 29-апрел). Қаралди: 2024-йил 29-апрел.
- ↑ „Датабасе“. www.афгҳан-биос.инфо.
- ↑ „Афгҳанистан иссуэс аррест wаррант фор cентрал банк'с формер говернор“. Ассоcиатед Пресс. Тҳе Гуардиан (2011-йил 28-июн).