Abdulrahmon III
Абдурраҳмон ллл (891-961). Қуртуба амири (912-961). Ҳукмронлиги даврида бир қатор муваффақиятларга эришган. 931-йили Сеутани,932-йилда Толедони забт этган. 955-йилдан Леон ва Наварра қиролларини ўлпон тўлашга мажбур қилган. Фотимийлардан Шимолий Африканинг бир қисмини тортиб олган. Ҳарбий флотни кучайтирган, унинг флоти ўша замонда Ўртаер денгизидаги энг кучли флот бўлган. Византия ва Муқаддас Рим империяси императорлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатган. Турли араб ва барбар қабилалари таъсиридан қутулиш учун европалик ёлланма жангчилар ва қуллардан „сақолиба“ номли бўлинмалар тузган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |