Абдумажид Тоиров (1974-йил 5-августда туғилган) – нафақадаги ўзбекистонлик футболчи, ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Абдумажид Тоиров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Абдумажид Тоиров
Таваллуд санаси 1974-йил 5-август (1974-08-05) (52 ёш)
Таваллуд жойи Сурхондарё вилояти Ўзбекистон
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи (ёшлар кординатори)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996—1999 Сурхон Термиз 60 (2)
2000—2005 Нефтчи Фарғона 165 (12)
2006 Тўпаланг Сариосиё 27 (4)
2007 Қурувчи 22 (0)
2008 ОТМК Олмалиқ 28 (1)
2009 Хоразм Урганч 29 (0)
2010 Андижон 20 (0)
2011—2013 Навбаҳор Наманган 56 (1)
2013 Нефтчи Фарғона
2014 НБУ-Осиё
Миллий терма жамоа
2000 Ўзбекистон 4 (0)
Бошқарган клублари
2025— Нефтчи (ёшлар кординатори)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(18-феврал 2019-йил учун)

Футболчилик фаолияти

У 21 ёшида Ўзбекистон олий лигасида дебютини 1996-йили АСК (Термиз) клубида ўтказган, кейинчалик номи „Сурхон“га ўзгартирилган. У клуб билан тўрт мавсумни ўтказди ва 60 та ўйин ўтказган. 2000-йилда у ўша даврнинг энг кучли клубларидан бири – Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтиб, 6 мавсум давомида 160 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. 2001-йилда мамлакат чемпиони ва мамлакат чемпионатининг тўрт карра кумуш медали совриндори, уч карра Ўзбекистон кубоги финалчиси бўлган.

2006-йили „Тўпаланг“ (Сариёсиё) жамоасида ўйнаган. 2007-йилда олий лигада дебют мавсумини ўтказган Тошкентнинг „Қурувчи“ (кейинчалик – „Бунёдкор“) жамоасига кўчиб ўтди ва шу клуб билан чемпионат кумуш медали соҳиби ва мамлакат кубоги финалчисига айланди. Бир неча йил чемпионатнинг ўртамиёна жамоалари- „АГМК“ (Олмалиқ), Хоразм (Урганч), „Андижон“ жамоаларида тўп сурган. 2011—2013-йилларда „Навбаҳор“ (Наманган) сафида икки ярим мавсум ўтказган. 2013-йилги мавсумни ўзининг собиқ жамоаси Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасида ўтказди, аммо майдонга тушмаган.

Фаолиятини 40 ёшида биринчи лиганинг „НБУ-Осиё“ (Тошкент) клубида якунлаган. У Ўзбекистон олий лигасида жами 407 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган.

Терма жамоадаги фаолияти

2000-йил 1-сентабрда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Ироққа қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган. Ливанда бўлиб ўтган 2000-йилги Осиё кубоги финал турнири иштирокчиси мусобақада битта ўйин ўтказган. Умуман олганда, у терма жамоада 4 та ўйин ўтказган, барчаси 2000-йилнинг сентябр-октябр ойларида. У фахрийлар ўйинларида қатнашган[1].

2021-йилдан „Сурхон“ клуби спорт директори лавозимида ишлаб келган. 2021-йилда клубнинг бир гуруҳ ходимлари ва футболчилари билан биргаликда жамоа ўйинчиларининг калтакланиши билан боғлиқ ҳодиса туфайли вақтинча футболдан четлатилган[2][3][4].

Фаолият статистикаси

Халқаро

Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ўйин Голлар
2000 4 0
Жами 4 0

2000-йил 17-октябрда ўтказилган ўйин ҳолатига кўра.[5]

Ютуқлар

  • Ўзбекистон чемпиони: 2001-йил
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2000, 2002, 2003, 2004, 2007
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2001, 2002, 2005, 2007

Манбалар

Ҳаволалар