Abdumavlon Abdullayev
| Абдумавлон Абдуллаевич Абдуллаев | |
|---|---|
| Файл:Абдумавлон Абдуллаев.жпг | |
| Таваллуди |
13-июл 1930-йил Пилол қишлоғи, Чуст-Поп тумани, Фарғона округи, СССР |
| Вафоти |
8-декабр 2022-йил (92 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | Пахтачилик |
| Институтлар | Ўзбек ўсимликшунослик институти |
| Таълими |
Ўрта Осиё университети Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти |
| Академик раҳбарлари |
Ф. Мауер Д. В. Тер-Аванесян |
| Мукофотлари |
|
| Турмуш ўртоғи | Галина Александровна Ашанова |
Абдумавлон Абдуллаевич Абдуллаев (13-июл 1930-йил, Чуст-Поп тумани, Фарғона округи, СССР — 8-декабр 2022-йил)[1] — биолог-ботаник олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1995-йил). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980-йил), профессор (1984-йил).
Болалик йиллари
Абдумавлон Абдуллаев 1930-йил 13-июл куни Фарғона округи таркибидаги Чуст-Поп туманига қараашли Пилол қишлоғида дунёга келади. Унинг отаси педагог, онаси эса колхоз ишчиси эди. Ёш Абдумавлон оиласи урушга қадар яхши яшаган. Уруш йилларида ҳам ўқиб, ҳам ишлашига тўғри келди. Дала майдонларида меҳнат қилиб, пахта ва буғдой теримида қатнашарди. Минск ва Ҳаркивдан эвакуация қилинган болалар билан дўстлашади, уларга ўзбек тилини ўргатади ва улардан рус тилини ўрганади[2]. Унинг отаси қишлоқда ўқитувчи бўлиб ишларди. Етти ёшида онаси вафот этади. Отаси иккинчи марта уйланади. Тўрт нафар бола бувисининг (Отасининг онаси) қарамоғида қолади.
Таълим
1945-йилда мактабни кумуш медал билан тамомлайди[2]. 1947-йил Тошкентга келади ва Ўрта Осиё университетининг биологик тупроқшунослик факултетига ўқишга киради[2]. Ўқиш давомида амакисининг уйида яшайди. Яхши ўқигани сабабли юқори даражадаги стипендия оларди. 1952-йилда ушбу билим юртини тамомлайди. Унга Ўзбек ўсимликшунослик институтининг техник лабараториясига кичик илмий ходим сифатида ишга киради. 1953-йилда аспирантурага ўқишга киради ва уни Ленинграддаги (ҳозирги Санкт-Петербург) Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институтига ўқишга юборишади.
У ғўзанинг хилма-хиллигини, унинг генетик салоҳиятини қишлоқ хўжалиги техникасининг турли шароитларида ва юқумли вилт фонида ўрганган таниқли олим Д. В. Тер-Аванесян раҳбарлигида таълим олди[2].
Меҳнат фаолияти
1957-йилдан бошлаб Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар экспериментал биологияси (ҳозирги Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси) институтида илмий ходим сифатида ишбошлайди. 1967-йилда лаборатория мудири лавозимига кўтарилади. 1971—1982-йиллар ва 1985—1989-йилларда институт директори сифатида фаолият юритган. 1997-1998-йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси бўлди.
8—10 чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши депутати бўлган.
Илмий фаолияти
1961-йилда номзодлик, 1972-йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1979-йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзолигига сайланган.
1980-йилда Абдумавлон Абдуллаевга „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби“, 1984-йилда эса „Генетика“ ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонлари берилди. 1995-йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг молекуляр генетика факултети академиги этиб сайланган.
Академик Абдуллаев ғўзанинг генетикаси, таксономияси, эволюцияси ва филогениясини ўрганди. Мамлакат миллий бойлиги сифатида эътироф этилган пахта генофондининг дунёдаги энг бой коллексияларидан бирини яратди. Абдуллаэв „Ан-Чиллаки“, „АН Ўзбекистон-3“, „АН-510“, „АН-512“, „АН-516“, „Шароф-75“, „Беш-Қаҳрамон“, „Клейстогам“, „Хамкор“, „НАСАФ“, „Кўпайсин“, „Генофонд-2“ ва бошқа навларнинг ҳаммуаллифи ҳисобланади[3].
Абдуллаев илмий ишлари селексияда ғўзанинг яқин қариндош ва географик узоқ, ёввойи тур ҳамда формаларидан фойдаланиш, ғўзанинг филогенетик систематикаси муаммоларига бағишланган. Абдуллаэв раҳбарлигида ғўзанинг таксономияси ва филогенияси бўйича яратилган илмий мактаб нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам тан олинган[3]. Абдуллаев ғўза ёввойи турларининг кариология эволюцияси назариясини асослаб берди. Ғўзанинг ёввойи турларини йиғиш бўйича унинг келиб чиқиш марказлари бўлган Мексика (1975), Перу (1984), Сейлон, Хиндистон, Хитой (1989—1990) ва Австралияга (1997) уюштирилган экспедицияларга бошчилик қилган.
Оиласи
Турмуш ўртоғи — Галина Александровна Ашанова. Уч нафар ўғли, невара ва эвералари бор.
Менинг энг содиқ дўстим ва ҳамкасбим, албатта, хотиним. У ҳар доим ва ҳамма нарсада мени қўллаб-қувватлайди, ўргатади, маслаҳат беради, ёрдам беради. Бу ҳаётда усиз нима қилишимни ҳам билмайман — у менга жуда яқин, жуда азиз. У ажойиб таомларни пиширади. У аввал кутубхонада, кейинроқ бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. У болаларни ва мени жуда яхши кўради, мен буни биламан[2].
— Абдумавлон Абдуллаев, ин
Вафоти
Олим 2022-йил 8-декабр куни 92 ёшида вафот этди[4][5].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Эволюция и систематика поли-плоидних видов хлопчатника, Т., 1974; Ғўза турлари, Т., 1977 (М. В. Омелченко билан ҳамкорликда); Хлопчатник, Т., 1985 (А. Дариев билан ҳамкорликда).
Манбалар
- ↑ „Академик Абдумавлон Абдуллаев 92 ёшида вафот этди“ (уз). Дарё.уз. Қаралди: 8.12.22.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Аҳмад, Ризо „Интервью с академиком А. А. Абдуллаевым“ (ру). мйташкент.уз. Қаралди: 9.12.22.
- ↑ 3,0 3,1 Анна Ним. „Скончался академик Абдумавлон Абдуллаев“ (ру). нуз.уз. 2022-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8.12.22.
- ↑
Ўз ФА(ўзб.) Телеграм месенжерида
- ↑ „Академик Абдумавлон Абдуллаев вафот этди.“ (уз). Кун.уз. Қаралди: 8.12.22.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 13-iyulda tugʻilganlar
- 1930-yilda tugʻilganlar
- 2022-yilda vafot etganlar
- 8-dekabrda vafot etganlar
- Lenin ordeni sohiblari
- Oktabr Inqilobi ordeni sohiblari
- Alifbo boʻyicha olimlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan fan va texnika arboblari
- Oʻzbekiston SSRda xizmat koʻrsatgan fan arboblari
- Oʻzbekistonning yuz oshdan oshgan kishilari
- Sovet Ittifoqi Kommunistik Partiyasi aʼzolari
- Mehnat faxriysi medali sohiblari
- Ulugʻ Vatan urushidagi gʻalabaning 30 yilligi medali sohiblari
- Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi akademiklari